RU

Последние новости

09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  0 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  1 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  2 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  19 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  21 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  113 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  27 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   26 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   13 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0

Илҳом Мўминжонов: “Машъал” – олий лигага чиқишга ҳақли жамоа” Новости

Илҳом Мўминжонов: “Машъал” – олий лигага чиқишга ҳақли жамоа”

Биринчи лиганинг иккинчи босқичидан ўрин олган “Пахтакор-2” – “Машъал” баҳсидан сўнг “пахтакорчилар” бош мураббийи Илҳом Мўминжоновнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Илҳом ака, йирик мағлубиятга нима сабаб бўлди?

- Биринчи сабаби сифатида таркибимизнинг тубдан ўзгариб кетганини айтишимиз мумкин. Биринчи босқичда тўп сурган футболчилардан 70 фоизини “Пахтакор”нинг ўринбосарлар таркибига бердик. Бундан ташқари, бугунги ўйинда олтита 1995 йилда туғилган ўйинчимиз иштирок эта олмади. Чунки улар айни пайтда терма жамоа сафида йиғин ўтказишмоқда. Шунга қарамай, бугунги учрашувда иштирок этган ўйинчилар кўрсатмаларимни бажаришга ҳаракат қилишди, лекин барибир тажриба ўз сўзини айтиб, “Машъал” ғалаба қозонди. Насиб қилса, навбатдаги ўйинимиз “Спартак”ка қарши кечади ва бу беллашув биз учун бирмунча осон ўтади деб ўйлайман.

- Ҳимоя чизиғи ва дарвозабонга эътирозингиз борми?
- Албатта, 0:4 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин мураббийда барча футболчиларга нисбатан эътироз бўлади. Менда ҳам дарвозабонга ва ҳимояда тўп сурган ўйинчиларга эътироз бор. Кейинчалик шогирдларим қаерда хатога йўл қўйишганини бирма бир тушунтириб бераман.

- Йил бошидан бери деярли барча “Машъал”нинг олий лигага чиқишини гапириб келмоқда. Бу борада нима дея оласиз?
- “Машъал”нинг қанчалик кучга эга эканлиги кўриниб турибди. Менимча, бу жамоа ортиқча қийинчиликсиз олий лигага чиқади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика