RU

Последние новости

00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  1 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  45 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  7 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32

Илҳом Мўминжонов: “Янги футболчилар билан музокараларга киришганмиз” Новости

Илҳом Мўминжонов: “Янги футболчилар билан музокараларга киришганмиз”

«Навбаҳор» - «Насаф» жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида «Навбаҳор» бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Бугунги қўлга киритилган ғалаба ва чемпионатда қайд этилган натижадан хурсандман ва бундан фахрланаман. 11 ой давомида мен билан биргаликда ёнма-ён ишлаган ёрдамчи мураббийларимизга каттакон раҳмат айтаман. Меҳнатларимиз самараси ўлароқ «Навбаҳор» чемпионатни бешталикда якунлади. Шу жумладан футболчиларга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтаман. Бир қатор етакчилар йўқлигига қарамай ўзларини нималарга қодир эканликларини намойиш этиб, ғалабани қўлга киритишди. Эришганларимиз билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Турли хил гап-сўзлар бўхтонларга эътибор қаратмаган ҳолда ишлашда ва изланишда давом этамиз. Зеро олдимизда муросасиз руҳда ўтиши кутилаётган 2018 йилги чемпионат турибди. Фурсатдан фойдаланиб, йил давомида бизни қўллаб турган Наманган халқини ҳам ғалаба ҳамда бешинчи ўрин билан муборакбод этаман.
-  Мавсум якунига кўра «Навбаҳор»ни бир қатор футболчилар тарк этади деган маълумотлар пайдо бўлди. Шунга ҳам ойдинлик киритиб ўтсангиз?

- 2017 йилги мавсум энди тугади. Футболчилар билан йил бошида имзоланган шартномалар муддати якунланди. Имкон қадар ҳозирги таркибдаги ўйинчиларни жамоада олиб қолишга ҳаракат қиламиз. Жамоадаги футболчилар билан шартнома муддатларини узайтириш борасида гаплашамиз. Келишувга эришган ўйинчиларни сафимизда олиб қоламиз. Умуман олганда таркибни кучайтириш борасида селекция ишларини мавсум якунланмай турибоқ бошлаб юборганмиз. Бундан бир ой вақт олдин Ўзбекистон чемпионатида иштирок этаётган беш-олти нафар футболчи билан музокараларга киришганман. Улар билан оғзаки тарзда келишиб қўйганмиз. Лекин, айнан қайси футболчиларни жамоага таклиф этганлигимиз сирлиги учун уларни айнан кимлар эканлигини айта олмайман.
- Барчага маълумки, Наманган футболидан бир қатор иқтидорли футболчилар етишиб чиққан. Айни пайтда бошқа клубларда тўп сураётган маҳаллий футболчиларни кўз остингизга олиб қўйганларингиз ҳам борми?
- Албатта бор. Маҳаллий бўлган уч нафар футболчи билан музокаралар олиб бордик. «Насаф»да ҳам асли наманганлик бўлган яхши футболчилар тўп суришмоқда. Ҳозирда айнан кимларни таклиф этганлигимизни ўзингларга маълум сабабга кўра айта олмайман. Улар билан тез-тез гаплашиб турибмиз. Музокараларни келгусида ҳам давом эттириб жамоага жалб этиш борасида иш юритамиз.
- Янги мавсумга тайёргарлик режаси билан ҳам ўртоқлашсангиз?
- 2018 йилги мавсумга пухта тарзда тайёргарлик кўришни мақсад қилганмиз. Айнан шу мақсадда 15 декабрь куни Наманганда тўпланиб, янги мавсум олдидан 10 кундан иборат дастлабки  ўқув-машғулот йиғинини ўтказамиз.
"Навбаҳор" ФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика