RU

Последние новости

02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  0 02:03Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда йирик ғалабага эришди, "Тоттенхэм" ҳам учта гол билан зафар қучди  3 01:50АПЛ. ЕЧЛ учун курашаётган "Ноттингем Форест" ўз уйида мағлубиятга учради  1 01:11Холанд қайтди  0 00:15Ана холос! "Интер"нинг энг муҳим футболчиси "Барселона"га қарши ўйнамайди  11 00:01Европа лигаси ярим финалларидан онлайн ҳисоб  30 00:00Конференциялар лигаси ярим финалидан онлайн ҳисоб!  3 23:44"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради  3 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  1 22:50Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди  1 22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  4 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  12 21:35"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга  3 21:32Илёс Зейтуллаев "Ювентус"нинг ўрнига қаерга бориши мумкин бўлганини айтиб берди  6 21:15УЕФА ЕЧЛ ҳафта рамзий терма жаомасини эълон қилди  8

Илҳом Мўминжонов: "Хорватиялик мураббийлар келди, лекин уларнинг жамоамизда қолишлари аниқ эмас" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Хорватиялик мураббийлар келди, лекин уларнинг жамоамизда қолишлари аниқ эмас"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Металлург" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугунги ғалабани ғалабани орзиқиб кутиб қолган мухлисларимизга бағишлаймиз. Мураббийлар штаби ва футболчилар номидан уларга раҳмат айтаман. Жамоамиз футболчилари бор маҳоратларини ишга солиб меҳнат қилганликлари, мураббийлар штабининг кўрсатмаларини тўғри бажарганликлари учун миннатдорчилик билдираман. 

- "Металлург"ни ўрганиб чиққанликларинг кўриниб турибди. Қарши ҳужум услубига алоҳида тайёргарлик кўрилганмиди?

- Эътибор берган бўлсангиз, охирги 3 та ўйинда гол ўтказиб юбормадик. Шу 3 та ўйинда ҳам асосан қарши ҳужум тактикасида ўйнадик. Машғулотларда бу борада ишлаганмиз. Таркибимизда бор футболчилардан келиб чиққан ҳолда ўйинда иккинчи жамоа бўлиб ҳаракат қиляпмиз. Иззатилла Абдуллаев, Шерзод Каримов сафимизга қайтди. Яна бир бор ғалаба билан жамоамиз аъзоларини ва мухлисларни табриклайман.

- "Навбаҳор" билан ўйиндан сўнг мураббийлар штабида ўзгаришлар рўй берганини айтгандингиз. Шу ҳақда тўлиқроқ маълумот бера оласизми?

- Ёрдамчи мураббийларда алмашинув юзага келиши ҳақида айтгандим. Шу кунларда бу жараён амалга ошса керак. Улар ҳозир етиб келишган, лекин ҳозирда музокаралар давом этмоқда. Бизда бошқа вариантлар ҳам бор. Бироқ мураббийлар штабида албатта ўзгаришлар бўлади.

- Суннатилла Абдуллажоновнинг ўнг қанотда ўйнагани ўзини оқлагандек кўринди. Бу борада фикрингиз қандай?

- Муҳсин Убайдуллаев битта ўйинни ўтказиб юборди. Қарши ҳужум тактикасида биз Суннатилла Абдуллажоновни ўнг қанотга ўтказдик. Бу жараён ўзини оқлади. Ҳимоя чизиғимиз охирги 3 та ўйинда гол ўтказиб юбормади, бундан хурсандмиз. Жароҳатлар туфайли захирамиз тор, футболчилар секин-секин тикланишмоқда.

- Ҳакамлик борасидаги фикрингиз қанақа?

- Улар ўз ишларини жуда яхши уддалашди. Ютқазган ўйинларимизда ҳам ҳакамлик ҳақида гапирмаганман. Ҳар бир мураббийнинг ўз қарашлари бўлади.

- Селекция жараёнлари бошланганми?

- Ҳа, бошланган деса ҳам бўлади. Тўғри, ҳужумда муаммоларимиз бор. 9-турга қадар 4 та гол ургандик. Бугун бир ўйиннинг ўзида 3 та тўп киритдик. Ҳошимов, Убайдуллаев ўйиндан ўйинга кучайиб боришади. Шарич ҳозирда талаб даражасида эмас. У ҳам машғулотларда ишламоқда, вақти келиб унга ҳам имкон берамиз.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика