Илҳом Мўминжонов: "Тактик хатога йўл қўйдим"
13 окт 2017 19:01
Новости
Илҳом Мўминжонов: "Тактик хатога йўл қўйдим"
- Бугунги ўйинда жамоамиз ижросида биринчи маротаба шиддатни кўрмадим. "Локомотив" албатта турнир пешқадами ва устунликка эришди. Иккинчи таймда менинг тактик хатоларим туфайли голлар ўтказиб юбордик. Биринчи таймда ҳимоявий ўйнагандик, иккинчи бўлимда эса услубни ўзгартирганимиз бизга панд берди.
Ўйинда нафақат тактик, балки умуман шиддат кўринмади. Ҳозирча кийиниш хонасида ҳеч нарса демадим. Қисқа таътилдан кейин Наманганда йиғиламиз ва ўшанда футболчилар билан гаплаши оламиз. Яна қайтараман, танаффусдан кейин мени тактик хатоим туфайли ютқаздик.
Маҳорат бобида албатта "Локомотив" футболчилари устун, аммо биз ушбу баҳсда шиддаткорона ўйнай олмадик. Бу нима билан боғлиқлиги тушунарсиз. Буни тезда тўғирлашимиз керак.
Аббос Маҳсталиевни ўнг қанот ҳимоясида ўйнагани? Тўғриси, баҳона қилишни ёқтирмайман. Аммо етакчиларимиз йўқлиги сабабли ўнг қанотда Махсталиевдан бошқа номзодни кўрмадим. Шу боисдан мажбуран уни бу жойда ўйнатдим. Шунингдек, Отахоновни ҳам бугун илк бор чап қанот ҳимоясида ўйнатишга тўғри келди. Бугун ўйинда ҳар иккала қанотимиз оқсади. Мағлубиятни тўлиқ ўз зиммамга оламан ва натижа учун доим мураббий жавобгар бўлади, - дейди Мўминжонов.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии