RU

Последние новости

17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  3 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  0 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  2 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  48 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  46 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  14 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  19

Илҳом Мўминжонов: "Ўз вақтида "Динамо" 4 та ғалабадан сўнг "Лестер"га қиёсланганди" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Ўз вақтида "Динамо" 4 та ғалабадан сўнг "Лестер"га қиёсланганди"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Динамо" - "Нефтчи" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Суперлига учрашувларида кетма-кет 3 турдаги мағлубиятлардан сўнг бизга ғалаба зарур эди. Бугун ютишимиз шарт эди ва йигитлар кўрсатмасларни тўғри бажарган холда бу вазифани уддалашди. Навбатда "Қизилқум" билан ўйинга тайёргарликка киришамиз. "Динамо" жамоасига келаси ўйинларда омад тилайман.

- "Нефтчи"нинг кубок баҳслари ва Суперлигадаги мақсадлари фарқ қилмайдими?

- Йўқ, бизда раҳбарият ҳар икки мусобақада ҳам юқори мақсадларга асосланган вазифаларни қўйган. Бу ғалабамиз йигитларга чемпионатда ҳам қўшимча куч беради деб ўйлайман. Мавсум стартини яхши бошлагандик, бироқ кейинги 3 турда мағлубиятга учрадик. Йўқотишларга учрадик, етакчи футболчиларимиз турли сабабларга кўра майдонга туша олишмади. Олға интилишда давом этамиз.

- Жамоа етакчиси Лутфулла Тўраевнинг жароҳати режаларингизга жиддий таъсир кўрсатди деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, бизда ҳар бир чизиқни тўлдира оладиган футболчилар бор. Албатта, Лутфулла Тўраев жамоамиз учун муҳим футболчи. Насиб бўлса биринчи давра якунига қадар сафимизга қайтади.

- Кетма-кет 3 та турдаги мағлубият мавсум аввалидаги кучли учлик режасининг ўзгаришига сабаб бўлдими?

- Йўқ, бизда режа ўзгармади. Раҳбарият клубимиз олдига қўйган вазифалар устида ишлашда давом этамиз. Ўз вақтида "Динамо" ҳам кетма-кет 4 та ғалабадан сўнг "Лестер"га қиёсланганди. Бироқ мавсум якунида Про-лигага тушиб кетганди. Ишлашда давом этамиз. Ҳар бир рақибга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Насиб бўлса буёғига ғалабаларга эришамиз деб ўйлайман.

- Мағлубиятлардан сўнг жамоа билан қандай жиддий ишлар олиб борилди?

- Жамоада ўзгаришларга қўл урганимиз йўқ. Фақат йигитлардаги руҳият бўйича назарий машғулотларни ўтказдик. Келгуси ўйинларда ҳам ғалабаларга эришимиз мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика