RU

Последние новости

03:09Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"  11 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  17 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   11 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  1 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  55 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  38 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  7 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  5 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  6 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  25 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2

Илҳом Мўминжонов: "Ўтган йили осмонда эдик, бу йил пастда юрибмиз" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Ўтган йили осмонда эдик, бу йил пастда юрибмиз"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Олимпик" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун кўрсатган ўйинимиз учун йигитларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Сабаби захира ўриндиғимиз тор, биз дастлаб Суннатилла Абдуллажоновни, ўйиннинг сўнги дақиқаларида Ойбек Қиличевни майдонга туширдик. Йигитлар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. 

Жароҳат олган футболчилар тез орада сафга қўшилиши кутилаяпти. Бугун ютсак бўларди, шундай бўлса ҳам қўлга киритилган бир очко билан барчани табриклайман. Иккита голли вазиятлардан фойдалана олмадик. "Олимпик"да деярли хавфли вазиятлар юзага келмади. Биз тезроқ бу чуқурликдан чиқиб кетишга ҳаракат қилаяпмиз.

- Ўзгаришларни кеч амалга оширганингизни сабаби нима?

- Захира ўриндиғимиз тор бўлгани сабабли ўйин темпига қараб ўзгаришларни амалга оширдик.

- Шуҳратилло Раҳмонов ва Шодиёр Ҳожиматовлар жамоада олиб қолинганми?

- Ҳа, улар биз билан бирга. Шодиёр Ҳожиматовни олиб қолдик, иккинчи даврадан жамоамизга ёрдами тегишига ишонаман.

- Шарич нега майдонга туширилмади?

- У ҳозир талабга жавоб бермаётган ҳужумчи ҳисобланади. Шу сабаб майдонга туширмадик. Суперлигада осон ўйин бўлмайди, секин-секин ўзимизга келиб оламиз деган умиддаман. Мухлисларимиздан яна бир бор узр сўрайман. Ўтган мавсум осмонда эдик, бу йил пастга тушиб қолдик. Жамоа таркиби янгидан шакллантирилди. Яхши футболчини жамоага олиб келиш қийин, лекин "Нефтчи"ни кўтараман деб келган ва жон куйдириб ўйнаётган футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Ҳали ҳаммаси олдинда. Эртадан машғулотларга киришамиз.

- "Олимпик" билан жамоа биринчи бўлимда чўчиб ўйнагандек туюлди, буни қандай изоҳлайсиз?

- "Олимпик" бу ўша ўтган мавсум Про-лигада ўйнаган жамоа. "Насаф"дан ва "Динамо"дан футболчилар таркиб тўлдирилган. Ўтган мавсум улар билан ўйнаганмиз, дуранг натижа, ғалаба ва мағлубиятлар бўлган. Бу йил яна кўришдик. 

Биринчи бўлимда рақиб тезкорлик кўрсатди, бизга босим уюштирди. "Олимпик" таркибини ёш футболчилар ташкил этади, лекин ҳар бир чизиқда энг яхшилар жам бўлган. Меҳмонларда голли вазиятлар деярли бўлмади, улар бугунги дуранг натижада хурсанд бўлишди деб ўйлайман. Биз аксинча икки очко йўқотдик. 

- "Навбаҳор" билан ўйин ҳақида фикрлангиз қандай?

- Ҳозир ҳеч бир ўйин осон ўтмайди. Бу ўйинга қадар Сирожиддин Қўзиев сафга қайтишига умид қилаяпмиз. Машғулотларда иштирок этмоқда. Лутфулла Тўраев ҳам тез орада машғулотларга киришади. 

- Қайдномага ёш футболчилар ҳам киритилмоқда. Ўтган турда Фахриддин Муҳаммадов 10 дақиқа атрофида ўйнади. Уни бугун ҳам майдонга тушириш мумкинмиди?

- Ёш футболчиларимиз ҳозир 18 ёшда. Уларнинг келажаги бор. Йил якунига қадар Фахриддин ва бошқа ёш футболчиларга имкон берамиз.

Рейтинг: -13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика