RU

Последние новости

17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчисини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  2 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  4 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  19 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  1 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  6 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1

Илҳом Мўминжонов: "Одил Аҳмедов билан боғлиқ миш-мишлардан хабарим йўқ" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Одил Аҳмедов билан боғлиқ миш-мишлардан хабарим йўқ"

Про лиганинг 23-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Нурафшон" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйин ҳақида

- Хабаринглар бор, муддатидан аввал Про лига чемпионлигига эришиб Суперлигага чиқдик. Шу сабаб бир қатор тажрибали футболчиларимизга дам олиш учун имконият яратдик. Майдонга асосан, ўйин амалиёти кам бўлган ҳамда ёш футболчиларни туширдик. 

Ўйинда биринчи бўлиб гол урганимизга қарамай, ҳимоячимизнинг қўпол хатоси эвазига дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Шу сабабли гол ўтказиб юбордик. Бугун "Нурафшон" учун ҳал қилувчи ўйин эканини билардик, уларга фақат ғалаба зарур эди. Якунда ўйин дуранг натижа билан тугади. Кейинги турда "Динамо" билан ўйнаймиз ва бу ўйинга тайёргарлик жараёнига киришамиз. Мана ҳозирги кунда U-18 жамоамиз ҳам чемпионлик учун курашмоқда. Албатта, ёш футболчиларимизга ҳам эътибор қаратган ҳолда улар орасидан муносибларини таркибга жалб этамиз.

- Про лига чемпионлиги орқали Суперлига йўлланмасини нақ қилган "Нефтчи"нинг трансферлар борасидаги режаси қандай?

- "Нефтчи" шонли тарихга эга бўлган клуб. "Нефтчи" номи – бу бренд, буни кўпчилик яхши билади. Раҳбарият бизга жамоанинг аввалги мавқеъини тиклаш учун вазифа қўйган. Албатта, таркибга иқтидорли футболчиларни жалб этамиз, улар билан музокара ўтказамиз. Мақсад келгусида "Нефтчи"ни Осиё чемпионлар лигасига олиб чиқиш.

- Сўнги вақтларда турли манбалар таниқли футболчи Одил Аҳмедов янги мавсумни "Нефтчи"да бошлаши мумкин деган хабарлар тарқалди. Бунга муносабатингиз қандай?

- Очиғи, бундан хабарим йўқ.

- Демак, Аҳмедов "Нефтчи"га келиши кутилаётгани йўқ, шундайми?

- Такрор айтаман, бу жараёндан хабарим йўқ.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика