RU

Последние новости

10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  0 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  1 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  3 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2 08:13Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчи ким деган саволга жавоб берди  14 07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  7 07:20Суперлигада иккинчи давра бошланишига 10 кун қолганида навбатдаги истеъфо рўй берди  8 00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  2 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  4 23:59Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  7 23:35"Реал" Конатенинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан алоқага чиқди  13 22:45"Барса" Рэшфордни тўлиқ сотиб олиши учун қанча тўлаши кераклиги маълум. Футболчи маоши бироз камайишига рози бўлган  3 22:25"Нефтчи" ўртоқлик ўйинида Қирғистоннинг "Нефтчи" клубини ўта йирик ҳисобда ютди  14

Илҳом Мўминжонов: "Нефтчи" ва "Навбаҳор". Қандай ўзаро боғлиқ факт бор?" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Нефтчи" ва "Навбаҳор". Қандай ўзаро боғлиқ факт бор?"

Бугун Про-лигада 19-тур учрашуви бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз майдонида "Бухоро"нинг "Нурафшон" жамоасига қарши майдонга чиқиб 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.

Ўйин якунида сайтимиз мухбири Бекзод Толибов ва Фарғона жамоаси бош мураббийи Илҳом Мўминжоновлар ўртасида кичик диалог юзага келди. Ҳозир норасмий тарзда ўтказилган мазкур диалогни тўлалигича эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Илҳом ака, бугун "Нефтчи" ўз майдонида мавсумнинг сўнгги учрашувини ўтказди. Мухлислар бугун жамоадан фақат ғалаба кутишганди, якунда қайд этилган дуранг натижанинг сабаби нима?

- Матбуот анжумани давомида айтиб ўтдим, биз Про лига чемпионлигини муддатидан аввал ҳал этиб улгурдик. Шу сабабдан 3-4 нафар тажрибали футболчиларга дам берган ҳолда бугунги учрашувда асосан ёш ва ўйин амалиёти кам футболчиларга имконият бердик. Дарвозамиз томон икки марта пенальти белгиланди. Биринчисини Машҳур Муҳаммаджонов маҳорат эвазига қайтарди. Афсус, ҳимоячимиз ўйиннинг сўнги дақиқаларида ўта қўпол хатога йўл қўйди, яъни тўпни қўли билан ўйнади. Натижада иккинчи пенальтидан гол ўтказиб юбордик.

- Мавсум юзасидан мухлисларга нималарни айтган бўлардингиз?

- Албатта, бутун чемпионат давомида бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни бмлдираман. Қизиқ факт шуки, биз мавсум давомида ўз майдонимизда ўтган биронта ўйинда ютқазмадик. Айтиш жоиз бўлса, буни ҳам эътиборга олиш зарур, "Навбаҳор" мухлислари ҳам яхши билишади, жамоада бош мураббий сифатида ишлаган вақтимда уйдаги ўйинларда бирорта мағлубият қайд этилмаган, дейди Илҳом Мўминжонов сайтимиз мухбири билан ўзаро суҳбатда.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика