RU

Последние новости

14:46"Ал Ҳилол" Рафаэл Леауни нишонга олди  1 14:20Факт: "Хоразм" 21-асрда меҳмонда "Сўғдиёна"ни ютмаган  0 13:55"Милан" собиқ ҳимоячиси "Юве Стабиа" бош мураббийига айланди  0 13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  2 12:58"Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини қаерда ўтади?  2 12:36Роналдунинг собиқ термадоши "Ал Насср" бош мураббийи бўлиши мумкин  2 12:09Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида  10 11:53Абдуқодир Ҳусанов – Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан бири!  15 11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  6 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  7 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  3 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  22 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  10 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2

Илҳом Мўминжонов: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"

"Қизилқум" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистларнинг саволларига жавоб берди:

- Бугунги ўйинда мағлубиятга лойиқ эмасдик. "Қизилқум" жамоасида иккита вазият бўлди ва бундан навоийликлар самарали фойдаланиб, гол уришди. Иккинчи бўлимда ўтказиб юборган голимиз бизга оғир ботди. Йигитлар яхши ўйин намойиш қилишди, берилган кўрсатмаларимни яхши бажаришди, аммо омад бизга кулиб боқмади. Биринчи бўлимда ҳисоб тенглигида бизда голга тортадиган хавфли вазият бўлганди. Мансур Саидов бу ҳолатда тўпни Неманья Йовановичга оширишни афзал билди. Шу вазиятни биз голга айлантиришимиз керак эди.

Бу футбол... Майдон текис, тўп юмалоқ. Аввал ҳам таъкидлаганимдек жамоага таклиф этилган футболчилардан фахрланаман. Мен чақирган ўйинчилар ўйиндан-ўйинга чиройли футбол намойиш этиб, мухлисларимизга ғалабаларни тортиқ этишади.

Клубга жалб этилганлар билан ҳали кўп ютуқларга эришамиз. Бугун бизга омад етишмади. Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида тўпни назорат қилиш бизда бўлгани ва рақибга босим ўтказиш мақсадида Мансур Саидов ўрнига Рўзимбой Аҳмедовни майдонга туширдим. Икки ҳужумчи билан ўйнаш услубига ўтдик. Камчиликларимиздан тўғри хулоса чиқариб, кейинги беллашувга тайёргарлик кўрамиз. "Қизилқум" майдони бугун идеал холатда экан. Мамлакатимиздаги ҳар бир ўйингоҳ майдонини шундай бўлишини истардим, - дейди Мўминжонов.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика