RU

Последние новости

11:31Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши таркиби маълум  0 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  13 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  4 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  9 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  21 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1

Илҳом Мўминжонов: "Кубок учрашувларида ўйин амалиёти кам футболчиларга имконият бераяпмиз" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Кубок учрашувларида ўйин амалиёти кам футболчиларга имконият бераяпмиз"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Хоразм" 3:1 учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.





Ўйин ҳақида

- Кубок ўйинларини иккинчи турида ғалабага эришдик. Шогирдларимдан миннатдорман, бугун биз қўллаган тактика ва режалар иш берди. Биринчи турда мағлуб бўлгандик. Футболчилар олдин ҳам айтганимдек рақибни менсимай майдонга тушишганди. Бугун ютишимиз шарт эди. Кубок учрашувларида гуруҳдан чиқишимиз керак. Футболчиларнинг ўзларида ҳам ҳоҳиш бор. Гуруҳдан чиқиб Суперлига жамоалари билан ўйинларда ўзларини синаб кўришмоқчи. Фарғоналик мухлисларни ғалаба билан табриклайман.

- Иккита ўйиндан буён таркибда ротациялар қилмоқдасиз. Шу масала хусусида ҳам изоҳ берсангиз.


- Чемпионатда 5 та тур давомида деярли бир хил таркиб билан ҳаракат қилгандик. Кубок учрашувларида ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга ҳам имконият бераяпмиз. Жамоавий ўйинни янада яхшилашга ҳаракат қилаяпмиз. Биринчи турда мағлуб бўлдик, бугун мана ғалабага эришдик. Барибир 3-4 нафар асосий таркиб футболчиларни майдонга туширдик, айримларига эса дам олиш имкониятини яратдик. "Қизилқум" билан ўйинга чемпионатда ўйнаб келаётган футболчиларни туширсак керак. Чунки бу ўйин орқали биз Про-лиганинг 6-турида "Динамо" жамоаси билан ўтадиган ўйинга тайёргарлик қиламиз.

- Шерзод Каримовнинг майдонга қайтиши жамоа ўйинига қандай таъсир кўрсатди?


- Шерзод Каримов маҳоратли футболчи. Унда жароҳат бор эди. Бугун уни жисмоний холатини тўлиқ тиклаб олиши учун майдонга туширдик. Кейинги ўйинларга насиб бўлса тўлиқ тайёр бўлади. Каримов биз учун зарур футболчи.

- Акбар Тўраевнинг ҳолати ҳақида маълумот берсангиз.


- Акбар Тўраев "Арал Самали" билан ўйиндан олдин жароҳат олганди. Аста-секин тикланаяпти. Насиб бўлса кейинги ўйинларда тўлиқ тайёр бўлади ва уни майдонга туширамиз.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика