RU

Последние новости

08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  0 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  3 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  0 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  19 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  13 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  166 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  46 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4

Илҳом Мўминжонов: "Жамоамизни бир қатор футболчилар тарк этди" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Жамоамизни бир қатор футболчилар тарк этди"

Про-лиганинг 13-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Арал-Самали" (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.




Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйиндаги ғалаба билан жамоамиз мухлислари ва футболчиларни табриклайман. Рақибни 2-3 кун аввал астойдил ўрганиб чиққандик. Улар сўнги турларда кетма-кет очколар жамғаришаётганди. Шу сабабдан ўйинга нисбатан жиддий ёндашдик ва якунда ўзимиз кутган ғалабага эришдик.

- Илҳом ака, бугунги ўйинда икки хил бўлим кўрдик. Жамоангиз футболчилари биринчи бўлимда вазиятлардан фойдаланишда бир оз қийинчиликка дуч келишди. Иккинчи бўлимда эса улардаги фаоллик ортди. Ўйиндан келиб чиқиб янги тактик услубларни амалга оширдингизми?


- Биринчи бўлимда йигитлар озгина шошиб қолишди. Олдинги чизиқда юзага келаётган вазиятлардан фойдалана олишмаётганди. Лекин иккинчи бўлим бошида жаримадан гол киритдик ва уёғига йигитлар ўзларига келишди. Бу футбол, барча вазиятлар ҳам гол билан тугайвермайди.

- Сўнгги ўйинларда кичик Дарко Станоевич, Абдул Азиз Юсупов ва Отабек Зокиров таркибда кўринмаяпти. Улар жамоани тарк этганми?


- Ҳа, улар жамоамизни тарк этишди. Нега деганда бу футболчиларга ҳам ўйин амалиёти керак. Ўйлайман-ки, улар ўзларига яхши жамоаларни топишади ва ўйин амалиётига эга бўлишади. Ушбу футболчиларнинг келгусидаги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилайман.

- Ёш ҳужумчи Улуғбек Ҳошимов фаоллик кўрсатаётган бўлса ҳам гол кирита олмаяпти. Бу нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз?


- Биз Улуғбек Ҳошимовни "Пахтакор"дан яхши мақсадлар билан трансфер қилганмиз. Улуғбек эндигина 20 ёшга тўлди, ўйлайман-ки унинг ёрқин ўйинлари ҳали олдинда. Легионер ҳужумчимиз олдинда яхши ҳаракат қилмоқда. Ҳошимов, Абдуллаев, Абдунабиевлар ўйинлар орқали тажриба тўплаб яхши ҳужумчиларга айланишади деб умид қиламиз.

- Легионер ҳужумчи Марко Обрадович кетма-кет голлар урмоқда. Унга юқори лигалардан таклиф тушса кетиши мумкинми? Шартномаси қандай тузилган?


- Бўлиши мумкин, унга етакчи клублардан таклиф тушса балки қабул қилиши мумкин. Лекин унинг биз билан бир йиллик шартномаси бор, мавсум охиригача жамоамизда ўйнайди. Кетма-кет голлар ураяпти, кейинги мавсумларда балки бошқа жамоалар уни ўз сафларига қўшиб олишлари мумкин.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика