RU

Последние новости

03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  25 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  0 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  11 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  1 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  37 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4 19:02АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда иродали ғалабага эришди  17

Илҳом Мўминжонов: "Чемпионлик? Нега энди йўқ. Биринчи турда "Навбаҳор"га қарши ўйнашни хоҳлаймиз!" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Чемпионлик? Нега энди йўқ. Биринчи турда "Навбаҳор"га қарши ўйнашни хоҳлаймиз!"

Кеча, Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси Қозоғистонинг "Мактаарал" клуби билан ўртоқлик ўйини ўтказиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувдан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўйин, мавсумга тайёргарлик ҳақида фикр билдирди.

«Авваламбор барчага ассалому алайкум. Ўқув-йиғин машғулотларидан кўнглимиз тўлмоқда. Бунинг учун раҳбариятга миннатдорчилик билдираман. Ҳозирга келиб учта ўйинда ўйнадик ва барчасида дуранг қайд этдик. Энди 9 февралда битта ўйинимиз қолди ва кейин Ўзбекистонга қайтамиз. Машғулотлар икки маҳалдан давом этмоқда. Ишлашда давом этамиз. Ўзбекистоннинг кўплаб жамоалари шу ерда машғулот олиб боришмоқда. Бу ердаги шароитлар ва об-ҳаво яхши», - деди Мўминжонов.


Бугунги учрашувда Ойбек Қиличев биринчи бўлимда қанот вингери бўлиб ҳаракат қилди. Бунинг сабаби нимада?

- Ўртоқлик учрашувида футболчиларимизни хар ҳил жойларда ўйнатиб кўрмоқдамиз, улар қаерда қанақа ўйнашларини яхшилаб билиб олмоқчимиз. Шу сабабли ҳам биринчи бўлимда Ойбек қанотда ҳаракат қилди, иккинчи бўлимда эса марказда ўйнади.

Жамоадаги легионерлар ҳақида фикрингиз?

- Жамоада тўртта легионер бор. Ўтган йилда Станоевич ва Ешич биз билан бирга эди. Бу йил эса Даниел ва Шарич жамоамизга келиб қўшилди. Ҳозирги вақтда Ешич ва Шаричнинг спорт формаси жуда яхши эмас. Менимча, улар кейинги ўйинимизда асосий таркибда туширамиз. Уларни мавсум бошига қадар яхши спорт формага олиб келамиз деган умиддамиз. Улар ҳали ёш ва биз яхши легионерга эга бўлдик деб ўйлайман.

«Нефтчи» янги мавсум учун танлаб-танлаб футболчиларни олиб келмоқда. Биз «Нефтчи»да яна янги номларни кўрамизми?

- Ҳозирча энг охиргиси Убайдуллаев. Менимча, бир икки кунда яна битта футболчи келиб қўшилади. «Пахтакор» аъзоси Аброр Исмоилов трансфери ҳал бўлади деб ўйлаймиз. Музокаралар давом этмоқда. Ўйлашимча, янги мавсумда Исмоилов бизнинг жамоада ҳаракат қилади. Катта эҳтимол билан, Аброр биз учун сўнгги трансфер бўлади. Аллақачон дарвозабонлар билан биргаликда 25 та футболчи йиғиб бўлдик.

Янги мавсумда «Нефтчи»нинг мақсадлари қандай? Чемпионлик бўлмаса ҳам.

- Нега энди йўқ, энди бу футбол. Фарғона жамоаси доим юқори мақсадларни олдига қўяди. «Нефтчи» уч йил деганда Суперлигага қайтди. Ўйлайманки, фақат олға интиламиз. Футболчиларимиз ҳам қандай жамоага келишгани билиб туришибди. Мақсадимиз фақат тепага.

10 февраль куни янги мавсумга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Биринчи турда кимга қарши ўйнашни истаган бўлар эдингиз?

- «Навбаҳор». Водий дербиси! Қаерда ўйнашимизни фарқи йўқ!

Нега Ўзбекистон жамоаларининг кўпи янги мавсумга тайёргарликни Туркияда ўтказмоқда?

- Бир неча йилдан бери уч-тўртта жамоа четда машғулот олиб боришарди. Бу йил эса 10 та жамоа келди. Биринчи навбатда шароит, кейин об-ҳаво. Ўзбекистонда ёмғир ёғса, майдонни аяш мақсадида, сунъий майдонларда машғулот олиб борар эдик. Бу эса футболчиларга қийинчилик туғдиради. Бу ерда ҳар қандай об-ҳаво бўлишидан қатъий назар машғулот олиб бориш мумкин. Кейин бу ерда рақиб кўп, ўйин кўп. Кейин икки — уч ҳафталик ўқув-йиғин машғулотлари мураббийларга футболчиларни яхшилаб кўриб олишга янада ёрдам беради. Менимча, Ўзбекистон клублари кейинчалик бошқа мамлакатлар сингари четда машғулотларда иштирок этади.


 

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика