RU

Последние новости

00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  0 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  5 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  22 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  27

Илҳом Ҳамроев: "Франция устидан ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз" Новости

Илҳом Ҳамроев: "Франция устидан ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъзоси Илҳом Ҳамроев Черногорияга қарши ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Хорватияда ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун Черногорияга қарши ўртоқлик учрашув ўтказди ҳамда 8:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейин хет-трикка эришган Илҳом Ҳамроев фикрларига қулоқ тутдик. 

"Ўйинни яхши ўтказдик ва мавжуд имкониятлардан фойдаландик. Биз ҳақли ғалабага эришдик. Черногорияда индивидуал томондан кучли футзалчилар бор, лекин жамоа тактик томонлама у қадар кучли эмас.

Ушбу ўйинда гол уриб, жамоамизга фойда келтирганимдан хурсандман. Асосийси — ғалаба қозонганимиз. Ким гол уришидан қатъий назар, ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз.

Францияга қарши дастлабки ўйинда ёмон ўйин намойиш этмадик. Оддий хатоларимиз туфайли имкониятни бой бердик. Яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. Навбатдаги ўйинда Франция устидан ғалаба қозонмоқчимиз", - дея фикрларини якунлади Ҳамроев.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика