Илдар Сакаев яна мураббийликка қайтди
17 янв 2021 13:06
Новости
Илдар Сакаев яна мураббийликка қайтди
Таниқли мураббий Илдар Сакаев деярли икки йиллик танаффусдан сўнг яна катта футболга қайтди.
58 ёшли мутахассис 2019 йилги мавсумнинг биринчи қисмида "Андижон" жамоасида истеъфога чиққанди. Шундан сўнг у бироз муддат мажбурий таътилда бўлди. Яқинда Сакаевнинг хизматига "Янгиер" раҳбарияти эҳтиёж сезиб, уни жамоага таклиф этди.
Хабарингиз бор, "Янгиер" жамоаси ўтган йили Биринчи лига ғолиби сифатида ПРО лига йўлланмасини қўлга киритганди. Эндиликда ушбу жамоа Сакаев бошчилигида Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб боришни мақсад қилган.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии