RU

Последние новости

19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  1 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  3 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  5 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  1 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  7 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  9 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0

Илдар Сакаев: "Андижон"нинг вазифаси ПРО-лигада 1-ўринни олиш ва Суперлигага чиқиш" Новости

Илдар Сакаев: "Андижон"нинг вазифаси ПРО-лигада 1-ўринни олиш ва Суперлигага чиқиш"

Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасидаги "Андижон" - "Бунёдкор" (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Илдар Сакаев ва ҳужумчи Даврон Исоқов иштирок этди.

"Бунёдкор" бир неча карра Ўзбекистон чемпиони. Лекин бу футбол. Керакмас голларни ўтказмаганимизда барча нарса содир бўлиши мумкин эди. Тезкор иккита гол қўйиб юбордик. Ўзимиз қийин аҳволга тушиб қолдик. Охиригача курашдик.

Суперлигада 4-ўринда бораётган клубга қарши ўйинда ўзимизни синаб кўрдик", - дейди Илдар Сакаев.

"Биринчи навбатда ғалаба учун ҳаракат қилдик, боримизни бердик. Тажриба ва омад етишмади. Кейинги ўйинларда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - дейди Даврон Исоқов.

- "Андижон" бир текис ўйнай олмаяпти. Масалан, "Шўртан"га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўяди, ёки "Бунёдкор" билан тенгма-тенг ўйнайди. Бунга сабаб нима?

- Жамоа гол ўтказса шошилади. ПРО-лига ўйинларига футболчиларни балки етарлича руҳлантира олмаётгандирман. "Бунёдкор"га қарши ортиқча руҳлантириш шарт эмас. Барқарорлик йўқлиги биринчи галда мураббийнинг айби.

- "Андижон" Суперлигага чиқа оладими?

- Вазифа ПРО-лигада 1-ўринни олиш ва Суперлигага чиқиш. Вазифа ўзгарган йўқ. Тўғри ҳозир вазият бироз оғир. Ўйлашимча олишимиз керак бўлган 5 очкони бой бердик. Барча айбни ўз бўйнимга оламан. Қайтараман вазифа ўзгармаган ва буни бажаришга ҳаракат қилишда давом этамиз.

- "Бунёдкор"дан ижарага олинган уч нафар футболчи бугун ўйнамади...

- Ижара шартномасида рақиб "Бунёдкор" бўлса бу футболчилар ўйнамаслиги ҳақида банд бор эди. Шахсан ўзим бундай бўлмаслигини хоҳлардим.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика