RU

Последние новости

13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  0 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  7 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  5 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  3 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  19 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  11 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11

Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг" Новости

Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"

"Андижон" жамоаси кеча Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасида майдонга чиқди.

"Сурхон" рақиб бўлган баҳсда "бургутлар" пенальтилар сериясида ғолиб чиқди ва ўз тарихида илк бор мамлакат кубоги финалига чиқди. Мазкур беллашувдан сўнг жамоа сардори Ильдар Маматказин фикрларини билдириб ўтди. 

- "Сурхон" билан тўқнашувдан кейинги ҳиссиётлар қандай? Ўйин таассуротлари билан ўртоқлашсангиз... 
- Очиғи, бу ҳиссиётларни сўз билан таърифлаш қийин.  Андижон тарихида биринчи маротаба Ўзбекистон кубоги финалига чиқдик. Ўйинга келсак, кураш кўп бўлди. Омад эса бизга кулиб боқди.

- "Андижон" иккинчи даврада ҳали ғалаба қозонмаган, руҳий инқирозда эди. Жамоа бу вазиятдан қандай чиқиб кетди? 
- Ҳа, мавсумнинг иккинчи қисмини омадсиз бошладик. Кетма-кет мағлубиятлар руҳий жиҳатдан таъсирини ўтказаётганди. Бундай паллада битта ғалаба керак, холос. "Сурхон" устидан ғалаба эса айни муддао бўлди. Энди ўзимизга бўлган ишонч қайтади деб ўйлайман.


- Жамоа сардори сифатида пенальтилар сериясида ичингиздан нималар ўтди? 
- Пенальти лоторея дегани. Олдиндан аниқ айта олмайсиз. Кўп нарса омадга боғлиқ. Қийин ва масъулиятли паллада бир-биримизни қўллаб-қувватладик. Ичимизда ғалаба қозонишимизга ишонч юқори эди.

- "Андижон" финалда ҳам тарихни давом эттирадими? Рақиб эса "Навбаҳор"... 
- Янги тарих ёзиш учун яхши тайёргарлик кўрамиз. Финал жуда қизиқ ва зўр ўтади. Биринчидан финал, иккинчидан водий дербиси мақоми бош планда туради.

- Икки фронтда икки хил натижа. Бор эътибор кубокка қаратилганми?
- Йўқ, ўзимиз иштирок этаётган икки мусобақага ҳам эътиборни бирдек қаратганмиз. Энди Суперлигадаги натижаларни яхшилашимиз керак. Бундан буён ҳаммаси яхши бўлади деб ўйлайман. 

- Мухлислик ҳақида гапирмасангиз бўлмайди...
- Тўғри айтдингиз. Бизнинг мухлислар биринчи рақамли. Ўйин пайтида шунчаки ажойиб атмосфера бўлади. Бундай муҳитда ўйнаш бизга катта куч беради. Тўғриси сўз тополмадим. Ундан кўра сизни "Бобур Арена"га таклиф қиламан. Яхшиси ўзингиз гувоҳ бўласиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика