Илдар Маматказин: “Ҳали интервью берадиган даражада нимагадир эришганим йўқ”
30 ноя 2014 09:00
Новости
Илдар Маматказин: “Ҳали интервью берадиган даражада нимагадир эришганим йўқ”
Андижон футболи тарбияланувчиси Илдар Маматказин 2011 йилдан бошлаб олий лигада тўп сурмоқда. Ўтган йили эса “Пахтакор”нинг назарига тушгани учун уларнинг таклифига бажонидил рози бўлди.
Аммо охирги бир ярим йилни ижара асосида “Динамо”да ўтказди. Унда ҳимоячиларга керак бўлган барча фазилатлар бор. Фақат “Пахтакор”даги босимни кўтариши унга бироз қийин бўлди. Айни пайтда уйида дам олаётганидан фойдаланиб футболчини таҳририятимизга таклиф қилдик. У билан юзма-юз суҳбатимиз анча очиқ тарзда бўлди.
- Таҳририятимизга хуш келибсиз?
- Раҳмат.
- Сизни анчадан бери матбуот орқали интервью берганингизни кўрмаётгандик...
- Шундоқ ҳам охирги марта сиз билан гаплашгандим шекилли...
- Нима учун матбуотдан “қочиб” юрибсиз?
- Йўғ-е, қочиб юрганим йўқ. Шунчаки вақтим кам бўляпти. Тўғрисини айтсам, ҳали интервью берадиган даражада нимагадир эришганим йўқ.
- Айнан сиздан шундай жавобни кутгандим. Шунинг учун камтаринсиз...
- Камтар дейсизми? Бунга ўзим унчалик эътибор бермаган эканман. Лекин кўпчилик ҳурмат билан қарашади ва бундан доим мамнун бўламан. Чиндан ҳам жиддий характерга эгаман.
- Энди асосий мавзуга ўтсак. Бу йил ҳам ижара асосида “Динамо”да тўп сурдингиз. Мавсум сиз учун қандай кечди?
- Бундан ҳам яхшироқ ўрин олсак бўларди. Сиз ҳам биласиз, у ерда молиявий томондан муаммолар кўп бўлди. Йил бошида олдимизга аниқ мақсад қўйилмаганди. Фақат чиройли футбол кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилиш учун майдонга тушдик. Лекин ўзимизга ўзимиз юқори ўринлардан бирини эгалллашни вазифа қилиб қўйгандик. Ўтган йили 8-ўринни эгаллаганмиз. Бу йил ушбу натижани янгиламоқчи эдик. Аммо кўплаб муаммоларга дуч келганимиз боис пастки ўринларга тушиб кетдик. Мураббийлар алмашинувини ҳам унутмаслик керак.
- Футболчиларнинг молиявий муаммо туфайли машғулотга чиқишдан бош тортгани ростмиди?
- Ҳа, рост. Футболчилар билан келишган ҳолда машғулотга чиқмадик.
- Хўш, машғулотга чиқишдан бош тортганинглар, ўз натижасини бердими?
- Ўзгариш ҳақида сўрамоқчисиз-да! Ҳозирча бўлмади-ю, аммо ваъда беришди. Ҳамма шуни кутиб ўтирибди.
- Клуб тўлиғича ҳисоб-китоб қилишига ишоняпсизми?
- Ўтган йили ҳаммаси кўнгилдагидек бўлганди. Мавсум тугаганидан кейин бир ҳафта ўтгач барча ҳисоб-китобларни амалга оширишганди. Очиғи, бундан ўзим ҳам ҳайрон қолганман.
- Илк бор Тачмурод Агамуродов билан бирга ишладингиз. У “Динамо”га келгач шов-шувли тарзда “Бунёдкор”ни мағлубиятга учратдинглар. Умуман, ушбу мутахассис сиз учун қандай?
- Унинг тажрибали ва ақлли мураббийлиги билиниб турибди. Ўз ишига нисбатан талабчан. Футболчи ким бўлишидан қатъий назар машғулотлар тер тўкишни талаб қилади.
- Қаттиққўлми?
- Ўта қаттиққўл демаган бўлардим, ўртача. Аммо шогирдларидан нимани талаб қилаётганини яхши тушунади.
- “Динамо”даги бир ярим йиллик фаолиятингиздан сўнг сизда қанақа ўзгариш сезилди?
- Аввало тажриба бўлди. Асосийси, ўйин амалиётига эга бўлдим. Клубда Равшан Ҳайдаров, Камо Газаров ва Тачмурод Агамуродов билан бирга ишладим.
- Молиявий муаммолар бўлганлигини инобатга олганда, мавсум сиз учун қандай якуланди?
- Албатта хурсандчилик билан якунладик дея олмайман. Агар оилангизда муаммо бўлса, қандай қилиб бутун диққатингиз билан ўйнай оласиз. Албатта, футболчи профессионал бўлиши керак. Лекин шу билан бирга клуб ҳам профессионал ишлаши лозим.
- Бу сиз учун “Динамо”даги охирги мавсум бўлдими?
- Билмадим. Агар тўлиқ ҳисоб-китоб қилса ва кейинги йил учун яхши жамоани шакллантиришмоқчи бўлса, қолишим мумкин. Иштиёқим 50ҳ50.
- Сизнинг характерингиз шундайки, ҳар доим ҳам ҳамма гапни ҳам айтайвермайсиз. Ҳозир ҳам сизга бошқа клублардан таклифлар борлигини сезиб турибман, аммо бу ҳақида айта олмаяпсиз...
- Бир-иккита таклифлар бор. Лекин ҳали жиддий эмаслиги учун бу ҳақида индамай турибман.
- “Пахтакор” билан яна неча йиллик шартномангиз қолди?
- Икки йил. Декабрдаги йиғинда “Пахтакор” машғулотига бораман ва ўшанда ўзим ҳақимда гаплашиб олмоқчиман.
- “Динамо”даги ўйинларингизни “Пахтакор” мураббийлари кузатиб боришди деб ўйлайсизми?
- Улар ҳар бир ўйинчисини кузатиб боришади. Аввал “Пахтакор” клубига борай ва шундан кейин гаплашгач нимадир ҳал бўлиши мумкин.
- Айтингчи, “Динамо”га нима мақсадда боргандингиз?
- У ерга борганимнинг сабаби футболчи сифатида ўсишни хоҳлаганман. Спорт формамни тиклаб олишим мен учун муҳим. Билган бўлсангиз, “Пахтакор”да деярли олти ой майдонга тушмадим. Заҳирада ўтираверса, футболчи “йўқ” бўлиб кетиши мумкин. “Динамо”га айнан кўтарилиш учун боргандим. Аммо у ерда ўсиш ҳам қийин экан.
- Албатта, муаммоли жамоада ўзингиз истагандек ривожланиш қийин кечади. Бу борада неча фоизга малакамни такомиллаштирдим деб айта оласиз?
- Албатта, ўзимга яраша малака тўпладим. Аммо неча фоизлигини айта олмайман. Муҳими, у ерда ўйин амалиётига эга бўлган ҳолда асосий таркибдан жой олдим.
- Агамуродов сиз билан ишлаган мураббийлар ичида кучлисимиди?
- Кучлироқ десам нотўғри бўлса керак. Аммо унда тажриба катта.
- “Пахтакор” сиз учун фаолиятингизда янги чўққи эди. Лекин у ердаги фаолиятингиз кутилган даражада чиқмади ва ярим мавсумдан кейин ижарага кетдингиз. “Пахтакорга келганингизда бу ҳолат сизни ташвишга солмаганмиди?
- Тўғриси, умуман ташвишланмаганман. Бу ерда ўйнаб кетишимга ишонгандим. Аслида ҳам мен учун ҳаммаси яхши бўлиши керак эди. Жамоанинг дастлабки қишки йиғинида муваффақиятли қатнашдим. Иккинчи йиғинда эса бетоб бўлиб қолдим ва шифохонага ётдим. 15 кун шуғулланмасдан даволанишга мажбур бўлдим. Соғайгач яна барчасини бошидан бошлашим кераклигини билдим. Спорт формам етарлича бўлмагани учун асосий таркибга кириш мен учун муаммога айланиб қолди. Бунгача эса клуб футболчиларни деярли саралаб бўлганди. Шунга қарамасдан, мени бир қатор ўйинларда зиҳарадан майдонга туширдилар. “Локомотив” билан учрашувда эса асосий таркибдан жой олдим. Минг афсуски, ўша куни кутилган ўйинни кўрсатиб бера олмадим. Битта хато туфайли захирага “михландим”.
- Ушбу учрашувда қандай хатога йўл қўйганингизни яхши эслайман. Умуман, шундан сўнг захирада қолишингизни сезганмисиз?
- “Локомотив”га қарши беллашув тугаганидан кейин мен руҳан тушкунликка тушиб қолгандим. Бундай шароитда жамоадан кетишим кераклигини билганиман. Биринчи давра якунлангач раҳбариятнинг олдига кириб бирор-бир клубга ижарага беришларини сўрадим. Кетишим “Пахтакор”нинг ташаббуси эмасди, бу ўзимдан чиққан қарор эди. Иккинчи даврада “Динамо”нинг барча ўйинларда тўп сурдим. Келаси йилга мени яна олиб қолди.
- Расман “Пахтакор”га тегишли футболчисиз. Клуб эса бу йил чемпионликни қўлга киритди. Бироқ шартномангиз уларда бўлса-да, олтин медалларнинг қўлга киритилишга сизнинг алоқангиз йўқ. Бу ҳолат сизга қандай таъсир кўрсатади?
- “Пахтакор”нинг чемпионликни қўлга киритганидан хурсанд бўлдим. Бу йил чемпион бўлишига ишонгандим. Албатта, мен ҳам жамоа билан бирга чемпион бўлишни истардим. Нима бўлса ҳам “Пахтакор” учун мамнунман. Мен эса ўйнашим керак эди. Ҳозир заҳирада ўтирадиган ёшда эмасман. Иложи борича кўпроқ майдонга тушиб тажриба орттиришим керак. Ҳар доим ўзимга ишонаман. “Пахтакор” менга яна бир бор ишонч билдирса, ундан фойдаланиб қолиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Барибир бу жамоанинг салобати катта. У ерга бориб профессионаликкни ўргандим. Кўплаб клубларнинг иш юритиш сиёсати уларникига ўхшамайди.
- Ижарама-ижара бошқа клублар шарафини химоя қилиш...
- Нима демоқчилигингизни тушуниб турибман. Тўғри, ҳар доим ижарада тўп суриш ўзимга ҳам ёқмайди. Болалигимдан “Пахтакор”да ўйнаш орзуим бўлиб келган. У ерга бошқа жамоага ижарага кетиш учун борган эмасман. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Ўз устимда ишлашда давом этаман. “Пахтакор”да тўп суришни хоҳлаганим учун ҳам машғулотларда ҳар қачонгидан кўра кўпроқ тер тўкаман. Аммо ҳамма нарса биргина менга боғлиқ эмас. Бунинг учун мураббийлар ҳам менга ишонишлари лозим. Рақобат ҳам кучли. Мен тўп сурадиган чизиқда Боян Миладинович, Акбар Исматуллаев, Егор Кримец ва Камол Тожиев бор. Владимир Козак ҳам ўша жойда ўйнай олади. Агар чўчиганимда футбол ўйнамасдим.
- Бу йилги мавсум нимаси билан ёдингизда қолди?
- Эсда қоларлиси, сафарда “Бунёдкор”ни ютганимиз бўлди. Чемпионлик учун тўртта жамоанинг курашгани ҳам чемпионатнинг қизиқарли ўтишига сабаб бўлди деб ўйлайман.
- “Бунёдкор” мағлуб этилишини кутмаганмисиз?
- Ҳа, ютишимизни мутлақо кутмагандим. Дурангни сақлаб қолсак керак деб ўйлагандим. “Бунёдкор”нинг кучли эканлигини ҳамма билади. Бу ҳам етмаганидек сафарда тўп сурдик. Улар кўплаб вазиятларга эга бўлишди. Бизда эса имкониятлар етарли бўлмади. Рости, омадимиз келди. Ўша ғалабадан кейин ўзимизга ишонч уйғонди. Агамуродов янги мураббий сифатида ушбу ўйинга бизни тайёрлаганди. Унгача мағлубиятларга учраб эсанкираб қолгандик. Тачмурод Шамакович эса жамоани руҳий томонда тиклай олди. Ўша учрашувдаги ғалабадан сўнг ҳар қандай жамоа билан ўйнаш мумкинлигини тушуниб етдик.
- “Динамо” учун иккинчи давра қўрқинчлик бошланганди. Раҳбарият Камо Газаровни ўрнига Агамуродовни олиб келиш орқали қийин вазиятдан чиқиб кетдилар. Сизнингча, Газаров ишини давом эттирганида клуб ҳозир қандай ҳолатда бўларди?
- Тўғрисини айтсам, Газаров ўқиб хафа бўлиб қолмасмикин? Балки у қолганида ҳам кейинчалик вазият ўзгарармиди, яна ким билади дейсиз? Барибир қийналардик. Чунки Камо Газаров юмшоқ мураббий. Менимча ўша мураббий ишлаган пайтда “Динамо”нинг тепасига қора булутлар келиб қолганди.
- Сиз билан суҳбатда “Андижон”ни четлаб ўтмасак бўлмайди...
- Шундай савол беришингизни сезиб тургандим. Собиқ жамоамнинг яна биринчи лигага тушиб кетгани ачинарли ҳол. Эшитишимча, у ерда молиявий муаммолар бор экан. Мен футболчи сифатида ўсишни истаганим учун кетганман. Биласиз, “Андижон”да бу ишни бажариш қийин. Лекин “Пахтакор”дан эмас, бошқа жамоалардан таклиф тушганида кетмаган бўлардим.
- “Андижон” бир қатор футболчилар учун трамплин вазифасини бажарганини кўрганмиз. Аммо маҳаллий ўйинчилар борасида бундай дея олмаймиз. Улар ривожланишни исташса албатта бошқа клубга кетишларига тўғри келади. Нима учун?
- Бу футболчига ҳам боғлиқ. Доим ишлашдан қочмаслиги керак. Кимдир туғма талант, яна кимдир меҳнат орқали ўсишга эришади. Лекин маҳаллий футболчиларга унчалик ишонишмаётган бўлиши ҳам мумкин. Лекин бу йил ҳам кўпроқ андижонлик йигитлар ўйнадилар. Демак, кўп нарса унинг ўзига боғлиқ.
- Эришишингиз мумкин бўлган қандай мақсадларингиз ҳақида айта оласиз?
- Терма жамоамиз билан жаҳон чемпионатига бориш учун ҳаракат қиламан. Шунингдек, Россия чемпионатида тўп суриш ниятим бор.
“Футбол Экспреес” газетаси
ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.

Комментарии