Икром Алибоев: "Ютиш учун боримизни берамиз"
09 апр 2022 19:31
Новости
Икром Алибоев: "Ютиш учун боримизни берамиз"
Осиё чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги "Ал Таъавун" – "Пахтакор" учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда "шерлар" бош мураббийи Славче Войнескига жамоа ярим ҳимоячиси Икром Алибоев ҳамроҳлик қилди ва қуйидаги фикрларни баён этди.
"Биз эртага ўзимизни кўрсатиб, ютиш учун боримизни берамиз. Рақибимизни ҳурмат қиламиз, яхши жамоа, деб айта оламан.
Ўз ўйинимизни намойиш қилсак, вазиятни яхшилай оламиз. Мезбон жамоа билан ўйин қизиқарли бўлади, деб ўйлайман", – деди Алибоев.
2-тур доирасидаги "Ал Таъавун" – "Пахтакор" баҳси 10 апрелдан 11 апрелга ўтар кечаси 01:15 да старт олади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии