RU

Последние новости

16:59Мбаппе Анрига етиб олди  0 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   0 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  6 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  6 15:07U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистоннинг Канадага қарши таркиби маълум!  1 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  6 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  10 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  9 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  27 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3

Икром Алибоев: "Жанубий Корея лигасида ўйнашдан бахтлиман" Новости

Икром Алибоев: "Жанубий Корея лигасида ўйнашдан бахтлиман"

"Сеул" клуби билан 3 йиллик шартнома тузган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Икром Алибоев интервью берди.

"Жамоага қўшилганимдан жуда ҳам хурсандман. "Сеул" ўз тарихига эга бўлган жамоа. Стадионни кўрдим, менга жуда ҳам ёқди. "Сеул" жамоаси ҳақида кўп маълумотларни билардим. Ўз вақтида бу клуб таркибида Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси бўлган Сервер Жепаров ўйнаган.

"Сеул" Жанубий Кореяда олти марта чемпион бўлгани ва икки бор Осиё чемпионлар лигасида ғолиб бўлганидан хабардорман. Бу жамоа ҳақидаги таассуротларим жуда ҳам илиқ эди.



Августда Жакартада ўтган Осиё ўйинларида Жанубий Кореяга қарши ўйнагандик. Ўша ўйинда биз 3:4 ҳисобида ютқазгандик. Рақиб жуда ҳам шакллангани кўриниб турганди, жисмоний, техник ва тактик томонлама яхши ўйнашди. Биз ҳам уларга муносиб қаршилик кўрсатгандик. Омад улар томонида бўлиб ғалаба қозониб кетишганди.

Умуман олганда Корея футболи Осиёда ўз ўрнига эга. К-лига Осиёнинг энг кучли лигаларидан бири ҳисобланади. Мана шу лигада ўйнашимдан бахтлиман.

Менга майдон марказида ўйнаш ёқади. Ҳужумчилар ортидами ёки таянч ярим ҳимоясидами фарқи йўқ. Марказда ўйнасам бўлгани.

Ўйинимга келадиган бўлсам, қисқа пас, кўпроқ тики-така услубида ўйнаш ёқади.



2019 йилги мавсумда Жанубий Корея чемпионатида энг кўп голли пас берган футболчилар орасида бўлишга ҳаракат қиламан ва насиб қилса бунга эришаман.

"Сеул" клуби мухлисларига кейинги мавсум биргаликда чемпионликни нишонлашни ва ундан кейинги йил Осиё чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни тилайман. Барча мухлисларни "Seoul World Cup" стадионида кутиб қоламан ва улар билан кўришишни орзиқиб кутаяпман", - дейди Алибоев "Сеул" клуби матбуот хизматига.

Рейтинг: +40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика