RU

Последние новости

09:42"Ливерпуль" 10 йиллик антирекордни такрорлади  0 09:11"Арсенал" ПСЖ юлдузига қизиқмоқда  0 08:40"Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши финал учрашуви учун тахминий таркиби маълум   6 08:06Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун уй-меҳмонлар либослари тақдим этилди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади  0 03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  7 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  3 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  1 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  5 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  9

Икром Алибоев: "Ал Ваҳда" жамоаси мени қойил қолдирмади" Новости

Икром Алибоев: "Ал Ваҳда" жамоаси мени қойил қолдирмади"

Кеча Тошкентнинг "Локомотив" клуби ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-тур учрашувини ўтказди.

"Темирйўлчилар" ОЧЛ мусобақасини БААнинг "Ал Ваҳда" жамоасига қарши баҳс билан бошлади ва йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувдан сўнг "Локомотив" клуби футболчиси Икром Алибоев ўз фикрларини билдириб ўтди.


"Ал Ваҳда"га қарши учрашувнинг биринчи бўлими биз учун бироз қийин кечди. Ушбу жамоани жуда ҳам яхши ўрганиб чиққандик. Мураббийларимиз бизга "Ал Ваҳда"га қарши прессинг қўллашимизни ва қарши ҳужумда уларни жазолашимизни айтишганди. Бу нарса бизга қўл келди ва йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Майдон марказидан рақиб дарвозасини ишғол қилганимдан хурсандман. Бундай вазиятларни секундларда хал қилиш керак. Қараганимда ўнг қанотда Сардор Рашидов очиқ турганди. Рақиб дарвозабони ҳам олдинга чиқиб олганини кўрдим. Рашидовга тўпни узатсам ҳам бўларди. 

Лекин вазиятни ўзим хал қилишга қарор қилдим ва тўпга бор кучим билан зарба бердим. Дарвозабон қанча уринмасин барибир тўпни қайтара олмади. Шу тариқа дарвозани ишғол қилдим. Тўғрисини айтсам, "Ал Ваҳда" жамоаси мени қойил қолдирмади. Ушбу жамоадан кучлироқ ўйин кутган эдик. Иккинчи бўлимдаги тезкор киритилган голлар уларни синдириб қўйди. "Ал Ваҳда" жамоасида Европа даражасидаги Балаж Джуджак бизга қарши тўп тепди. Бу футболчи жуда ҳам тажрибали. Кучли футболчиларга қарши баҳс олиб бориш ҳар сафар ёқимли бўлади. Бундан ташқари Исмоил Матар ҳам ўз вақтида Осиёнинг энг яхши футболчиси эди", - дейди Икром Алибоев


Тўғрисини айтсам, "Ал Ваҳда" жамоаси мени қойил қолдирмади



Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика