RU

Последние новости

20:48"Навбаҳор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 20:27Доменико кетди, Тибо қайтмоқда  0 20:02Элдор Шомуродов – А Серия 26-тур рамзий терма жамоасига киритилди  6 19:42Федерико Вальверде жароҳат туфайли кубок ярим финалида майдонга туша олмайди  2 19:10"Аҳмоқона тақвимни инобатга олсак, ишларимиз жуда яхши кетмоқда"  6 18:45"Манчестер Сити" ёзда МЮ қизиққан дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 18:17Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни мақтади  18 17:48"Милан" ЕЧЛга чиқа олмаса, етакчилар клубни тарк этади   2 16:58Расман: Френсис Нарх ва Достонбек Турсунов "Хоразм" сафига қўшилди!  7 16:33"ЦСКАнинг янги базаси — Европа стандартлари аналоги"  1 16:07ЎФА "Навбаҳор"дан трансфер тақиқини олиб ташлади. Клуб қарзларини 29 мартгача ёпмаса ОФК лицензиясини ололмайди  7 15:49"Қизилқум" Грузия клубини йирик ҳисобда таслим қилди  0 15:24БУМ! Кейинги мавсум Лео Месси "Барселона"га қайтади  41 14:55Расман: "Динамо" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади!  7 14:49Расман: "Нефтчи" Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган 4 нафар футболчини ПФЛда рўйхатдан ўтказди  19

Иккинчи лига. “Яшнобод” йирик ҳисобда зафар қучди Новости

Иккинчи лига. “Яшнобод” йирик ҳисобда зафар қучди

Футбол бўйича Тошкент шаҳар чемпионати иккинчи лигаси “Б” гуруҳида иштирок этаётган “Яшнобод” жамоаси иккинчи турда Сергели туманининг LSF футболчилари меҳмони бўлди.

Учрашув тўлиқ яшнободликлар ташаббуси остида ўтди. Азиз Файзиев раҳбарлик қилаётган “Яшнобод” футбол клуби аъзолари рақибига ҳеч қандай имконият қолдиришмади — 0:6.

Ўйиннинг 5-дақиқасида дастлаб Тимур Васильевнинг тўп узатишидан сўнг, Азамат Бойматов ҳисобни очди. Орадан беш дақиқа ўтгач, Тимурнинг ўзи ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди.

Учрашувнинг 33-дақиқасида мезбонлар дарвозабони қўпол хатога йўл қўйди. Бундан унумли фойдаланган Сойибжон Сафаров ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Танаффусдан сўнг, ҳар икки жамоа мураббийлари таркибларда ўзгаришларни амалга оширишди. Бу ўзгаришлар меҳмонлар ўйинини янада кучайтирди. Натижада яшнободликларнинг ёш ва умидли футболчиси Миржалол Мирзаев ўз “дубл”ини нишонлаган бўлса, Авазжон Суюндиков якуний ҳисобни 0:6 кўринишига келтирди.



ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:
Иккинчи лига. “Б” гуруҳи. 2-тур
2018 йил 24 апрель (сешанба)
LSF — «Яшнобод» — 0:6 (0:3).
Ҳакамлар:
Рустам Лутфулин, Сервер Еремеев, Жаҳонгир Мусаев.
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
LSF: Бахтиёр Худоёров, Элдор Норбоев, Суҳроб Раҳмонов, Сарвар Эшпўлатов, Бахтиёр Абдураимов (с), Бекзод Бурхонов, Даврон Анваров, Шахбоз Эркинов, Азамат Юнусов, Сарвар Абдуллаев, Азамат Турсунов.
Захирадагилар: Шахбоз Абдулазизов, Умид Мавлонов, Миржалол Абдувоҳидов, Ҳасан Асадов, Отабек Туропов, Абдураҳим Ҳамзаев.
“ЯШНОБОД”: Бобур Ҳайдаров, Азамат Бойматов, Аббос Саидкаримов, Фирдавс Кенжаев, Юсуф Алиев, Ислом Исмоилов, Шокир Бекназаров, Сойибжон Сафаров, Тимур Васильев (с), Тоҳир Исроилов, Миржалол Мирзаев.
Захирадагилар: Ахроржон Азаматов, Авазжон Суюндиков, Баҳодир Даминов, Азиз Тўхтаматов, Расул Шуҳратов, Шерзод Худоёров, Жавлон Примбетов.
Голлар: Азамат Бойматов (5), Тимур Васильев (10), Сойибжон Сафаров (33), Миржалол Мирзаев (61, 73), Авазжон Суюндиков (80).

Мазкур ғалабадан сўнг, “Яшнобод” футболчилари ўз ҳисобидаги очколар сонини 6 тага етказиб, гуруҳ пешқадами бўлиб олишди.

Тақвимга кўра, яшнободликлар навбатдаги учрашувни 1 май, сешанба куни ўтказади. Ўйин Яшнобод туманидаги “Обод” сунъий қопламали стадионида бўлиб ўтади. Унда “Яшнобод” вакиллари Мирзо Улуғбек туманининг “Автомобилист” жамоасига қарши тўп суришади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика