RU

Последние новости

08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  0 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  3 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  4 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  11 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1

Икки дўст ютмаган биргина соврин қолди Новости

Икки дўст ютмаган биргина соврин қолди

2017 йил ёзида "Насаф"дан "Пахтакор"га трансфер қилинган дарвозабон Элдорбек Суюнов ва марказий ҳимоячи Шерзод Аъзамов "Пахтакор" билан жорий мавсум барча ички мусобақаларда ғолиб чиқди.

Элдорбек Суюнов ва Шерзод Аъзамов ажойиб натижани қайд этди. Гап шундаки, бу икки дўст "Машъал" академияси тарбияланувчиси саналади. Қаршининг "Насаф" жамоасида ўзаро биргаликда 7 йилни ўтказган футболчилар Ўзбекистон чемпионатининг кумуш ҳамда 6 маротаба бронза медалларига эгалик қилишган. Шунингдек, Ўзбекистон кубоги ва Ўзбекистон суперкубогида ғолиб чиқишган. Халқаро миқиёсида эса клублар ўртасидаги ОФК Кубоги бош совринига 2011 йили "Насаф" билан биргаликда эга чиққан Суюнов ва Аъзамов жорий мавсум ўз фаолиятида илк маротаба Ўзбекистон чемпионлигига ҳам эришди. Шунингдек, тарихда илк бор ўтказилган Лига Кубоги ғолибига айланди.


Шу тариқа Ўзбекистондаги барча эҳтимолий соврин ва медалларни ютган бу икки дўст ютмаган Осиёда биргина мусобақа қолди - ОЧЛ.

Элдорбек Суюнов ва Шерзод Аъзамов Ўзбекистон чемпиони (2019), Ўзбекистон Кубоги (2015, 2019) соҳиби, Ўзбекистон суперкубоги (2016), ОФК Кубоги (2011) ва Лига Кубоги (2019) ғолибига айланди ва бундай кўрсаткич қайд этган дастлабки футболчилар саналишади.

Шунингдек, Суюнов ва Аъзамов "Пахтакор" билан барча медаллар, яъни кетма-кетликда бронза (2017), кумуш (2018) ва олтин (2019) медалларини қўлга киритишга улгурди. Ички чемпионатда эса 2,5 мавсумда "Пахтакор" билан Суперкубокдан бошқа барча совринларни ютишга улгуришди.

Ўзбекистон миқиёсида барча мусобақалар ғолиби ва ҳамма медалларга эга чиққан бу икки дўст халқаро миқиёсида ҳам ОФК чемпиони ҳисобланади. Суюнов ва Аъзамов эришмаган ягона чўққи - ОЧЛда эса "Пахтакор" келаси мавсум яна иштирок этади.


Шерзод Аъзамов ("Пахтакор" марказий ҳимоячиси) эришган ютуқлар:

Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби: (7) 2009, 2010, 2013, 2014, 2015, 2016, 2017

Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби: (2) 2011, 2018

Ўзбекистон чемпиони: (1) 2019

Ўзбекистон Кубоги соҳиби: (2) 2015, 2019

Ўзбекистон суперкубоги соҳиби: (1) 2016

Лига Кубоги соҳиби: (1) 2019

ОФК Кубоги чемпиони: (1) 2011


Элдорбек Суюнов ("Пахтакор" дарвозабони) эришган ютуқлар:

Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби: (5) 2013, 2014, 2015, 2016, 2017

Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби: (2) 2011, 2018

Ўзбекистон чемпиони: (1) 2019

Ўзбекистон Кубоги соҳиби: (2) 2015, 2019

Ўзбекистон суперкубоги соҳиби: (1) 2016

Лига Кубоги соҳиби: (1) 2019

ОФК Кубоги чемпиони: (1) 2011


Эслатиб ўтамиз, Шота Арвеладзе "Пахтакор"га келгач 2017 йили ёзда дастлабки трансфер сифатида "Насаф"дан мазкур икки футболчининг трансферини 1 миллиард эвазига сотиб олганди.


Маълумот ўрнида: "Пахтакор" жорий мавсум ўртасида Аъзамов ва Суюнов билан ўртадаги шартномани 2022 йил якунига қадар узайтирди.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика