Игуаин: "Месси МЛСда инқилоб қилиши мумкин"
23 сен 2022 12:40
Новости
Игуаин: "Месси МЛСда инқилоб қилиши мумкин"
Собиқ “Реал Мадрид” ҳужумчиси агарда Лионель Месси МЛС футболчисига айланса, бу бутун чемпионатнинг ўзгаришига олиб келиши ҳақида фикр билдирди. У ПСЖ юлдузи Қўшма Штатларда ўзини эркин ҳис қилишини айтиб ўтди. Месси Аргентина терма жамоаси билан Майамида машғулот ўтказди. Ҳозирда “Интер Майами”да ўйнаётган Игуаин бу ҳақда:
“У аллақачон бу ерда (Майамида) шуғулланди, ушбу жойни ўрганиб олди. Лео худди Марадонага ўхшайди, бир жойда кўп яшай олмайди. У ўзи учун мустақил қарор беради, бироқ бу ерга келса, ҳеч шубҳасиз, ғайриоддий инқилобга сабаб бўлади”, деди.
35 ёшли Мессининг Париж клуби билан шартномаси ёзда ниҳояcига етади. Хабарларга кўра, 7 карра “Олтин тўп” соҳиби келажаги борасида ЖЧдан кейин қарор беради. Агар чиндан ҳам Месси АҚШга йўл оладиган бўлса, бу Девид Бекҳемдан кейинги энг йирик МЛС битими бўлади. Ёзда Гарет Бейл ва Жоржо Кьеллинилар ҳам МЛСга қўшилган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии