Игорь Зонич: "Ўзбекистонда футбол сифати юқори"
26 июл 2019 17:37
Новости
Игорь Зонич: "Ўзбекистонда футбол сифати юқори"
— АГМКга ўтганимдан ниҳоятда хурсандман. Ажойиб жамоа, яхши йигитлар ва кучли мураббийлар штаби жамланган. Илиқ таассуротлар билан ўртоқлашишим мумкин. Ўзбек футболи даражаси ва сифати анча юқори. Мен бу ерга келишдан аввал ўзбек футболи ҳақида ва АГМК жамоаси хусусида маълумотлар тўпладим. Менга жуда маъқул келди. Масалан Малайзияда медиа ишлаш даражаси ва ишқибозлар ташрифи ажойиб кўрсаткичга эга. Ўзбекистонда эса футбол даражаси ва сифати анча юқори. АГМК билан мақсадлар кўп. Ҳар бир ўйинда фақат ва фақат ғалабани кўзлаймиз. Миржалол Қосимов нафақат кучли мутахассис сифатида, балки катта ҳурматга лойиқ инсон эканлигини эътироф этаман. Буёғига мавсумнинг иккинчи қисми бошланмоқда. Барча ишни амалда майдонда бажариб, олмалиқлик мухлисларни хурсанд этмоқчимиз. Ўйлайманки, Ўзбекистондаги фаолиятим омадли чиқади. Бунинг учун қўлдан келганча ҳаракат қиламан, - дейди Игорь Зонич.


Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии