RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Игорь Шквирин: "Захирамизда ўйинни кучайтириб юборадиган футболчи йўқ" Новости

Игорь Шквирин: "Захирамизда ўйинни кучайтириб юборадиган футболчи йўқ"

Якунига етган "Андижон" - "Олмалиқ" учрашувидан кейин (1:1) олмалиқликлар бош мураббийи Игорь Шквирин ҳам матбуот анжуманида қатнашди.
- Бугунги ўйин натижасидан умуман қониқмадим. Шогирдларимга икки кундан буён рақибнинг жадвалдаги ўрнига қараб бахо бермаслик кераклигини айтиб келаётган эдим. Лекин, шогирдларим бугун характер кўрсата олишмади, бир қанча хатоларга йўл қўйдик. Айрим чизиқлардаги ўйинчилар бугун бўш ўйин намойиш этишди. Айниқса, марказда Шакер Зуаги кўп хато қилди. Ҳимояда йўл қўйилган хато эвазига икки очкодан маҳрум бўлдик.

Зафар Полвонов бу йил умуман ўзини кўрсата олмаяпти, шунинг учун бу ўйинга уни олиб келмасликка қарор қилдим. Иккинчи даврада ҳужумчиларимиз гол ура олишмаётгани учун ҳам яхши натижаларга эриша олмаяпмиз.

Иккинчи даврага тайёргарлик давомида биз етакчи ўйинчиларимизни йўқотдик. Ҳимояда Муллажоновнинг ўрнини босадиган футболчи топилмаяпти, у жамоа етакчиси эди. Захира ўриндиғимизда ўйинни кучайтириб юбора оладиган ўйинчи кўринмаяпти. Селекция ишларимиздан қониқиш ҳосил қилмадим. Мавжуд ўйинчилар билан олдимиздаги вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз, - деб айтиб ўтди Игорь Шквирин.


Комилжон Икромов ёзиб олди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика