RU

Последние новости

16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  42 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  1 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  2 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  14 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  13 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  5 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  45 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5

Игорь Шквирин: "Суперлигадан ким тушиб кетади? Ҳаммаси олдинда" Новости

Игорь Шквирин: "Суперлигадан ким тушиб кетади? Ҳаммаси олдинда"

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Турон" - "Сўғдиёна" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Игорь Шквирин фикрларини билдириб ўтди.

"Бугунги ўйин стратегик жиҳатдан биз учун муҳим аҳамият касб этарди. Ғалаба зарур эди. Футболчилар берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Ўйинга "Сўғдиёна"ни ўрганган ҳолда тайёргарлик кўргандик. Бизга ишонч билдираётган раҳбариятимизга ҳам катта миннатдорчилик билдираман. Гарчи ўйин мухлисларсиз ўтган бўлса-да, ишонаманки, телевизор ортида кўплаб яйпанлик ишқибозлар бизга далда бериб туришибди. Барчаларини жамоа номидан табриклайман",- дейди Игорь Шквирин. 

- Ҳумоюн Муртозаев бугун бироз орқароқда ҳаракат қилгани сизнинг кўрсатмангиз билан боғлиқми?

- Ҳа, чунки Синиша Бабич ҳали тузалгани йўқ, Сардор Абдураимов ҳам тайёр эмас. Шу боис Ҳумоюнни ҳужумчи ортида синаб кўришга қарор қилдик. 

- Бугунги учрашувда қайси футболчи ўзини кўрсата олди?

- Мен айнан битта футболчини ажратиб кўрсатмаган бўлардим. Барча футболчилар кўрсатмаларни бажаришди. Майдонда биринчи ўринда хоҳиш ва иштиёқ юқори эканлиги кўриниб турди. Футболда қанотлардан ташкил қилинган ҳужумлар марказдан уюштирилган ҳужумдан кўра доим кескинроқ бўлади. Шунингдек, мухлисларга ҳам манзур келади. Бизда қанотда Билол Тошмирзаев яхши ўйнамоқда. Унда дриблинг бор. Умид қиламанки, бу бизга фойда келтиради. 

- Суннатилла Абдуллажоновнинг ҳолати қандай?

- Унинг жароҳати хавфли эмас. Бу футболда бўлиб турадиган ҳолат. Жиддий нарса йўқ. 

- Айни пайтда Суперлигада қолиш учун қуйи ўринлардаги жамоалар орасида рақобат кучли кечмоқда. Сизнингча, қайси жамоаларнинг Суперлигадан тушиб кетиш эҳтимоли бор?

- Бу ҳақда гапириш қийин. Масалан, кеча "Сурхон" "Андижон"ни мағлуб этди. "Машъал" "Пахтакор" билан қандай ўйнаганини ҳамма кўрди. Тошкентда дуранг натижага эришиши ҳам мумкин эди. Шундай экан, ҳаммаси олдинда. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика