RU

Последние новости

00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  1 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  8 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  16 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5 18:30"Сурхон" россиялик футболчиси билан келишувини 2 йилга узайтирди  5 18:07Расман: Игорь Сергеев "Персеполис" футболчисига айланди  15 18:01"Манчестер Сити" Гвардиол жароҳат олгани туфайли ижарадаги ҳимоячисини ортга қайтарди  1

Игорь Шквирин: "Пахтакор"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман Новости

Игорь Шквирин: "Пахтакор"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман

"Пахтакор" - "Олмалиқ" учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида Игорь Шквирин иштирок этди.
"Пахтакор"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Бизда деярли ҳеч нима ўхшамади, фақат сўнгги 5 дақиқада ҳужумга ўтдик. Дастлабки 85 дақиқада биз футбол ўйнамадик.

Обид Жўрабоев тўпни ёнга ва орқага оширди, бу атайин қилинмаган. Менимча унинг жисмоний тайёргарлиги етарли бўлмагани учундир. Лекин ишонтириб айтаманки у атайлаб қилмади. Мен ўйнаган вақтларда шундай пас берилса ярим йил захирада ўтирардик.

Бугун гол уришга яқин келган вазиятни эслай олмайман. Дарко Станоевич майдонга тушмади, лекин бу баҳона эмас.

Мен ғалаба қозонган таркибни алмаштирмайдиган мураббийлар қаторига кирмайман. Масалан "Пахтакор"да ҳам бугун бир қатор футболчилар алмашишганди. Абибуллаевни дастлабки 5 дақиқада кўрдим, у тўрт бор тўпни йўқотди.

Бу йил чемпионлик учун одатдагидек "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Локомотив" каби клублар курашишади. Улар орасига "Насаф" ва биз қўшилишимиз мумкин.

Кейинги ўйинда Шерзод Ҳакимовга имкон берамиз. Полвонов ўтган йил 14та гол уриб бу йил биронта ҳам гол урмади.

Ўтган сафар матбуот анжуманига кирмагандим ва "Бунёдкор"га ўтганим ҳақида гаплар чиқди? Яна бир бор матбуот анжуманига келмасам қайси клубга ўтказиб қўясизлар (кулади). Бу ҳаммаси миш-миш.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика