RU

Последние новости

13:41"Ливерпуль" собиқ футболчиси АПЛга қайтишга яқин  0 12:50"Бенфика" Туркия терма жамоаси етакчиларидан бирини сотиб олди  1 12:22Водий дербиси қачон ўтказилади? Суперлиганинг октябрь ойи тақвими  0 12:05Иброҳимҳалил Йўлдошев тўп тепаётган "Қайрат"да бош мураббий ўзгарди  1 11:42Саудия Арабистони клуби яна бир бразилияликни ўз сафига қўшиб олди  1 11:17Роналду: "Португалия терма жамоасидаги фаолиятимни якунлаш? Мен асосий таркибда ўйнашим керак"  11 10:45Расман. Шукуровнинг янги жамоаси навбатдаги трансферни эълон қилди  0 10:17"Ал Иттиҳод" "Аякс" етакчиларидан бирини сотиб олди  1 09:50Германия терма жамоасининг янги сардори маълум  2 09:21"Ал Насср" "Челси" футболчисини 23 миллион еврога сотиб олди  3 08:52Легионеримиз жароҳат сабабли Ўзбекистон МТЖнинг сентябрь ойидаги ўйинларини ўтказиб юборади  6 08:24ПСЖ футболчиси "Ал Иттиҳод"га кўчиб ўтди  0 07:55Расман. Осимхен "Наполи"ни тарк этди  6 07:37Расман. Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  8 23:30Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"   14

Игорь Шквирин: "Икки очко йўқотдик" Новости

Игорь Шквирин: "Икки очко йўқотдик"

"Пахтакор" - "Олмалиқ" (1:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Игорь Шквирин иштирок этди.
"Ўйин яхши бўлди. Учрашувда иккита гол урилди. Жамоамиз ўйин олдидан берган кўрсатмаларимни яхши амалга оширишди. Баҳс сўнггида кераксиз голни ўтказиб юбордик. Ўйлашича, жамоамиз бугун дуранг эмас, ғалабага ҳақли эди. Бугун шогирдларим рақибдан кучли ўйнашди ва "Пахтакор"ни ўйин жиҳатидан доғда қолдирдик. Лекин бугун ғалабани қўлдан чиқарганимиз бироз ранжитди. Бугун икки очко йўқотдик", - дея ўз фикрларини билдирди Игорь Шквирин.

- Захира футболчиларидан жуда кеч фойдаландингиз?
- Менимча ҳамма ўзгаришлар вақтида амалга оширилди.

- Саҳоб Жўраев ҳимоячи бўлишига қарамасдан кўп ўз техникаидан фойдаланади ва футболчиларни алдашга киришиб кетади. Натижада эса тўпни йўқотиб рақиб ҳужумини бошлаб беради. Бу борада Саҳобни огоҳлантирмадингизми?
- Учрашувдан олдин ҳам, танаффусда ҳам Жўраевга бу борада айтгандим. Тўпни ўз жарима майдончамиз олдида ўзида сақламас кераклигини таъкидлагандим. Лекин ҳимоячи биринчи бўлимда барибир хато қилди.

- Учрашув қизиқарли кечмади. Жамоалар бугун жуда секин ўйнашди?

- "Пахтакор"нинг ўйинида кичик инқироз юзага келгандек. Мавсум бошини инобатга олганда, учрашув ёмон кечмади. Биринчи бўлимда учта гол киритишимиз мумкин эди. Бироқ футболчилар юзага келган вазиятлардан унумли фойдалана  олишмади.

- Ёшлар таркибидан ҳам асосий жамоага ўтган футболчилар борми?

- Жамоамиз акадеямиси ўтган йиллар мобайнида нотўғри фаолият юритганди ва шу боис сўнгги пайтларда ёшлар таркибидан асосий жамоага футболчилар олмадик. Бу борада иш олиб борилмоқда ва яқин орада "Олмалиқ" академиясидан ҳам иқтидорли ёшлар етишиб чиқади деб умид қиламиз.

- Жамоадаги легионерлар хусусида гапириб ўтсангиз?
- Легиогерлар ҳақида гапирадиган бўлсам, олдинги чизиқда Неманья Йованович ўйнади. Ҳимояда Гоголь ўйнамоқда. Бу футболчини яхши биласизлар. Ўртада Кашкавал бор. Уларнинг ўйини ҳақида мавсумдаги илк ўйиндан кейин аниқ бир гап айтиш қийин. Чемпионат ҳали олдинда ва улар ўзларини кўрсатишади деб умид қиламан.

Шаҳбоз Беғамов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика