Игорь Шквирин: “Ҳисоб ўйинга мос бўлди”
08 ноя 2013 21:20
Новости
Игорь Шквирин: “Ҳисоб ўйинга мос бўлди”
“Олмалиқ” – “Насаф” (2:2) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб мезбонлар бош мураббийи Игорь Анатольевич иштирок этди.
“Насаф” олий лигадаги шаклланган жамоалардан бири. Жамоа бежизга учинчи поғонада бормаётганлигини исботлашга уринди. Аммо бизнинг футболчилар бугун негадир ҳимояда ўта бўш ҳаракат қилишди.
Эҳтимол бу мавсумнинг сўнгги ўйини бўлганлиги учундир. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам йигитлар бу қадар пала-партиш ҳаракат қилишмаган эди мавсум давомида. Ҳисоб ўйинга мос бўлди.
Футболчилар рақибга муносиб қаршилик кўрсатиб, улардан ҳеч бир жабҳада қолишмасликларини исботлашди. Ўтган йилги билан таққослаганда, биз 8-ўриндан 5-ўринга кўтарилдик. Кучли тўртталикдаги ҳеч бир жамоага икки марта ютқазмадик.
Ҳаттоки “Пахтакор”ни ҳар иккала даврада мағлуб этишни уддасидан чиқдик. Бу ҳам жамоамиз юксалаётганидан дарак беради.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии