RU

Последние новости

18:16Тимур Кападзе "Олимпик" бош мураббийлигидан кетди  0 17:54"Футбол олами". Суперлигада иккинчи давра старт олди  0 17:22"Олимпиадада атмосфера ўзгача. Ҳар хил спортчиларни кўрасиз, улардан кўп нарсани ўрганса бўлади" — Абдурауф Бўриев  0 16:57Скамакка "Реал"га қарши Суперкубок учрашувини ўтказиб юборади  1 16:30"Реал" бош мураббийи Кепани қайтармоқчи  0 16:05Суперлига. 15-16-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  1 15:41"Лейпциг" Хави Симонс қайтганини эълон қилди  1 15:30Гвардиола "Челси" бош мураббийини мақтади  1 15:03"Пахтакор"да ҳеч кимга асосий таркибдан жой кафолатланмаган" — Абдулла Абдуллаев  7 14:39"Бавария" ҳужумчисини ижарага бермоқчи  1 14:10Алонсо нуфузли нашр талқинида йилнинг энг яхши мураббийи бўлди  3 13:43Иброҳим Ибрагимов: "Мақсадим – "Пахтакор" билан яхши натижалар кўрсатиш"  2 13:30Футзал. ЖЧ-1996. Бразилия "требл" қайд этди  0 13:11"Милан" собиқ футболчиси Саудия Арабистони клубига ўтди  1 12:47Тимур Кападзе: "Олимпиада вақтида биз футбол эмас, бошқа ташвишлар ҳақида кўпроқ ўйлашга мажбур бўлдик"  36

Игорь Шквирин: "Энг кучли томонимиз - бу барқарорлик" Новости

Игорь Шквирин: "Энг кучли томонимиз - бу барқарорлик"

Олий лиганинг камсонли барқарор жамоаларидан бири ҳисобланган “Олмалиқ” ҳам бошқа элита клублари қатори янги мавсумга тайёргарликни давом эттиряпти.

Игорь Шквирин шогирдлари Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказишмоқда. Йиғин доирасида бир нечта ўртоқлик учрашувлари ҳам ташкил этиляпти. Мураббийлар штаби ушбу ўйинлар орқали жамоавий ўйинни шакллантириш, янги футболчиларни кўрикдан ўтказишни мақсад қилган. Ўтган мавсум ўринбосарлар таркибида ўзини кўрсатган ёш футболчилардан Абдумалик Тошпўлатов, Азизбек Суюнов каби ўйинчилар асосий таркиб машғулотларига жалб қилинган. Кўрикда бўлган футболчилардан ярим Сергей Рекунга жавоб берилди. Ярим ҳимоячининг ҳаракатлари бош мураббийга маъқул келмаган. Ўтган йили 44 очко билан турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаган “Олмалиқ” жамоаси янги мавсумда ҳам бундан кам бўлмаган натижа қайд этишни мақсад қилган. Биз “Пахтакор” академиясига қарашли “Чилонзор” сунъий қопламали майдонида ўтказилган навбатдаги кунги машғулотлардан сўнг бош мураббий Игорь Шквириндан интервью олдик.

ҲАР ЙИЛИ ТАКРОРЛАНАДИГАН ЖАРАЁН

- Янги мавсумга тайёргарлик дастури бўйича биринчи йиғинимиз 16 декабрь кунидан бошланганди. Янги йилгача Олмалиқда машғулот ўтказдик. Мана ҳозир Тошкентда шуғулланяпмиз. Пойтахтдаги бу йиғинимиз 30 январга қадар давом этади. Йиғин доирасида ўртоқлик учрашувлари ўтказиляпти. Янги футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда. Бир сўз билан айтганда одатдагидек тайёргарлик жараёни. Дастур бўйича ишлаяпмиз. Жисмоний тайёргарликка катта эътибор қаратиляпти. Замонавий футбол шуни талаб қилмоқда. Куннинг биринчи ярмида кучайтирилган режимда жисмоний тайёргарликка йўналтирилган машғулотлар ўтказиляпти. Таркибдаги ўзгаришларга келадиган бўлсам, айрим футболчилар сафимизни тарк этишди, айримлари билан ўзимиз хайрлашдик. Баъзи футболчиларимиз бошқа клуб раҳбарлари кўпроқ маош таклиф қилишгани учун кетишди. Билишимча, бу ҳар мавсум бошида бўладиган шунчаки катта ваъдалар, гап-сўзлар. Шунинг баробарида янги футболчиларни ҳам кўрикдан ўтказяпмиз. 30 январь куни йиғинимиз якунланганидан сўнг кимларни олиб қолиш ва аксинча жавоб бериш борасида якуний қарорга келамиз. 



ФАРҲОД ТОЖИЕВ “ОЛМАЛИҚ”ДА, ЛЕКИН...

- Тажрибали ҳужумчи Фарҳод Тожиев янги мавсумга жамоамиз билан бирга тайёргарлик кўряпти. Жиддий жароҳат сабаб узоқ муддат майдондан ташқарида бўлди. Малайзия клуби таркибида сермаҳсул ўйин намойиш этди. Адашмасам, жамоаси таркибида 17та гол киритган. Ўз вақтида миллий терма жамоада ҳам фаолият юритган. Бой тажрибага эга ҳужумчи, унинг жамоамизга фойдаси тегишига ишонаман. Лекин унинг ҳозирги жисмоний ҳолати ҳали талаб даражасида эмас. Бу тушунарли ҳолат. Жароҳат барибир ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Назорат ўйинларида майдонга туширяпмиз. Февраль ойининг ўрталарига бориб тўлиқ куч билан ҳаракат қилишига умид қиляпмиз. Бир томондан таваккал ҳам қила олмаймиз. Унинг жароҳати қайталаб қолиши мумкин. Шуларни инобатга олиб, мавсумнинг илк турларида унга катта юклама бермаймиз. Ўйлайманки, давра ўрталарига бориб биз Тожиевнинг хизматидан тўлиқ фойдалана оламиз.

ВАЗИЯТГА РЕАЛ ҚАРАШ КЕРАК

- “Олмалиқ” жамоаси ҳар бир ўйинда биринчи галда ўз мухлисларини хушнуд қилиш учун майдонга чиқади. Ўтган йилги мавсумни 6-ўринда якунладик. Тўғри, бу юқори ўрин ҳисобланмасада, лекин жуда паст ҳам эмас. Ўтган йили кучли тўртликдан жой олиб, ОЧЛга бериладиган йўлланмалардан бирини қўлга киритишни мақсад қилгандик. Лекин вазифа бажарилмади. Бунинг учун бизни уришишмади. Мавсум якунлари, йўл қўйилган камчиликларни муҳокама қилдик. Жамоаларимизнинг савиясидан келиб чиқиб қарайдиган бўлса, 6-ўрин ҳам ёмонмас. Шунчаки, вазиятга реал қараш керак. Олий лигамизнинг кучли тўртлигидан жой олган жамоалар ҳар томонлама кучли ва бақувват ҳисобланади. Масалан, “Локомотив”нинг иккита деярли бир хил кучга эга таркиби бор. Жамоа бош мураббийи исталган вақтда хоҳлаган футболчисини майдонга тушириш орқали ўйинни кучайтира олади. “Пахтакор”, “Насаф” ва “Бунёдкор” жамоалари ҳақида ҳам шундай фикр билдириш мумкин. Нафақат бизда, балки олий лиганинг қолган бирорта жамоасида ҳам бундай имконият йўқ. Шундан келиб чиқиб, янги мавсумга вазифалар қўйилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўтган йилдагидан кам бўлган ўрин билан чемпионатни якунлашга ҳаракат қиламиз. Аниқ вазифа ҳамда  мақсадлар ҳақида ҳозир гапиришдан фойда йўқ ва бунга ҳали анча эрта. Замонавий стадион ва сифатли майдонга эгамиз. Бу ерда миллий терма жамоамиз иштирокидаги ўйинлар ҳам ўтказилди. Ўзбекистон Кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Олий лигага ўтиш ўйини ҳам “Олмалиқ” стадионида ташкил этилди. Эски стадионимиздагидан кўра кўпроқ томошабин ўйинларни кўриш учун келяпти. Статистикага эътибор қаратадиган бўлсангиз, ўз майдонимизда ўтказиладиган ўйинларнинг аксариятида ғалаба қозоняпмиз. Ғалабалар бўлиб турса, мухлислар ўз-ўзидан кўпайиб бораверади. Сифатли майдонда сифатли футбол ҳам бўлади. Омад кучлиларга кулиб боқади дейишади. Лекин омадли кутиб яшаш ҳам тўғри эмас. Меҳнат ва ҳаракат қилиш керак. Меҳнатсиз ҳеч бир соҳада юқори натижаларга эришиб бўлмайди. Кўпчлик ирим-сиримларга ишонади. Ўнг оёқ билан майдонга тушсак, ғалаба қозонамиз, дейди. Айримлар қора мушукни майдонга қўйиб юборишади. Бизда бундай иримлар йўқ. Ҳамма нарсага ўз меҳнатимиз орқали эришишга интиламиз. Янги йилдаги режалар кўп жиҳатдан молиявий ҳолатимизга ҳам боғлиқ бўлади. Шуни мамнуният билан айтишим мумкинки, “Олмалиқ” молиявий томондан Ўзбекистондаги энг барқарор клуб. Ўтган мавсум якунлари бўйича ҳеч кимдан қарзимиз йўқ. Ҳамма футболчилар, мураббийлар штаби, ишчилар билан ҳисоб-китоб тўлиқ амалга оширилган. Кўп жамоаларга бу борада ўрнак бўла оламиз. Энг кучли томонимиз ҳам айнан шу – барқарорликдир. Биргина мисол, Санжар Шоаҳмедов бир неча йил “Олмалиқ” сафида тўп тепди. Вақти келди, уни яхшигина трансфер эвазига “Локомотив”га қўйиб юбордик. Мана ўтган йили у Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси сафида ҳам йўқолиб қолгани йўқ. Аксинча, ярим ҳимоячи бўлишига қарамай, тўпурарлик маҳоратини намойиш этган ҳолда жамоасининг тўпурари бўлди. Агар 2-3 йил олдин уни қўйиб юборганимизда, билмадим у ҳозирги ҳолатига эриша олармиди? Барқарор ўйин орқали футболчи камолотга эришиши мумкин. Яна бир мисол бу – Одил Аҳмедов. Фақат меҳнат орқали кўзланган мақсадга етилади. Мен футболчиларга бу мавзуда жуда кўп гапираман. 



ОЧЛда ИШТИРОК ЭТИШ ИСТАГИ   

- Орзуларимдан биттаси мураббий сифатида қитъамизнинг клублар миқёсидаги энг кучли мусобақаси – ОЧЛда иштирок этиш. Биз “Олмалиқ” жамоаси билан бунга босқичма-босқич боряпмиз. Вақти келади, ўйлайманки, албатта бу орзуим рўёбга чиқади. Мен барқарор шароитларга эга клубда ишлашни яхши кўраман. Футболчиларимизга биздан оладиган маошидан кўра бироз кўпроқ таклиф қилишяпти. Лекин бундай ҳолатлар аввал ҳам кўп бўлган. Катта ваъдалар эвазига чақирилган футболчиларни кўпини кўрганмиз, кўриб келяпмиз. Барқарор ўйин намойиш эт, кейин пул сенинг кетингдан ўзи қувиб юради.

САЛОМОВ КЕТМОҚЧИ

- Ўтган мавсум таркибимизда бир маромда ўйин намойиш этган футболчилардан бири Шавкат Саломов бошқа клубга ўтиш истагида юрибди. Унга таклифлар бўлаётган экан. Шу боис, катта эҳтимол билан у мавсумни “Олмалиқ”да бошламаслиги мумкин. Спорт формасини ушлаб туриш учун машғулотда қатнашиб туришни сўраганди. Унга ижобий жавоб бердик. Саломов ўтган йили жамоамиз учун катта ҳажмдаги ишни бажарди. Майдондаги асосий фигуралардан бири бўлди. Лекин юқори айтганимдек, унинг масаласи ҳали ҳал бўлгани йўқ. Унинг ўзи тезроқ бир қарорга келиши керак.   

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика