RU

Последние новости

23:45ЕЧЛ. Нимчорак финал тақвими маълум қилинди  0 23:15Озарбайжон. "Сумқайит" сўнгги дақиқадаги пенальти сабаб мағлуб бўлди  0 22:55"Навбаҳор" назорат ўйинида ғалабага эришди  1 22:35Эрон. Ўткир Юсупов жамоасидан йирик ғалаба  1 22:13"Бунёдкор" Туркияда "Арсенал"ни мағлуб қилди  1 21:50Саудия Арабистони. Легионерларнинг голлари "Ал Аҳли"га ишончли ғалаба тақдим қилди  1 21:25Гвардиола "Ливерпуль" билан ўйин олдидан: "Ҳатто 1:5 ҳисобида мағлуб бўлганимизда ҳам яхши ўйнаганмиз"  5 21:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Иттифоқ" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 20:55Аморим: "Муаммо кўп, ечим йўқ"  4 20:27Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Ростов"га мағлуб бўлди  2 20:05Расман: "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқи бекор қилинди  8 19:49Бернарду Силва "Манчестер Сити"нинг "Реал"дан учралган мағлубияти сабабларини айтди  8 19:23"Манчестер Юнайтед" "Реал" ва "Барселона" футболчиларига қизиқмоқда  4 18:58"Барселона" Гринвуд учун курашга киришди  5 18:30Стоунз узоқ муддатга сафдан чиқди  16

Игорь Шквирин: "Бугунги натижадан умуман қониқмадим" Новости

Игорь Шквирин: "Бугунги натижадан умуман қониқмадим"

"Навбаҳор" - "Олмалиқ" (3:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Игорь Шквирин ўз фикрларини билдирди.
Учрашувдан кейин дастлаб “Олмалиқ” жамоаси бош мураббийи Игорь Шквирин ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди: - Ўйин ҳақида нима ҳам дейиш мумкин. Биринчи бўлимдан кейин икки тўп фарқи билан олдинда бораётиб, уч дақиқа оралиғида иккита тўп ўтказиб юбориб, яна бир бор гол уришга эришдик. Кейин эса керак бўлмаган қизил карточка. Шунга қарамай дурангни сақлаб қола олдик. Қайд этилган дуранг натижа кимга қанақа бўлди. “Навбаҳор” жамоасини иккинчи бўлим бошларида фаолликни оширгани сезилди. Ана шундай бўлиши ҳақида йигитларни огоҳлантирдик.

Қисқа вақт оралиғида иккита гол ўтказиб юборган эканмиз, уларга буни тўғри тушунтира олмабмиз. Бугунги натижадан умуман қониқмадим. Икки тўп фарқи билан олдинда бораётиб, қарши ҳужумлардан самарали фойдалана олмадик. Қолаверса, ўйин охирларида яхшигина имкониятни голга айлантира олганимизда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин бўларди. Фақатгина камчиликда қолган бўлсакда, дурангни сақлаб қола олганимиздан қониқиш ҳосил қилдим.

"Навбаҳор" матбуот хизмати
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика