RU

Последние новости

12:50Бахтиёр Қосимов: "Ўз майдонимизда "Динамо" илк мағлубиятини қабул қилиб олади"  0 12:28Компани: "Месси қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман"  1 12:00Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"  0 11:45"Олтин тўп" учун курашда янги етакчи — Витинья биринчи ўринга чиқиб олди  4 11:18"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола  0 10:40Криштиану Роналду яқин кунларда янги шартнома имзолайди  1 10:07Яна икки нафар футболчимиз Қозоғистон клубини тарк этди  3 09:38“Рома“ уч нафар футболчини 30 июнга қадар сотиши шарт  7 09:11ЦСКАнинг янги бош мураббийи мамлакатида қамалиши мумкин  0 08:43"Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"ни мағлуб этган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 08:25КЖЧ. "Манчестер Сити" - "Ал Айн" 6:0, Гюндогандан дубль  1 08:15Sofascore. Ҳусанов бугунги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:50Ўзбек футболчи учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни жуда йирик ҳисобда мағлуб этди  24 07:40Суперлига. "Пахтакор" "Қўқон-1912" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан"да эса камбек  0 07:20Суперлига. Бугун 13-тур якунланади  7

Игорь Шквирин: “Алимпиевичнинг ўзи кетишни хоҳлади” Новости

Игорь Шквирин: “Алимпиевичнинг ўзи кетишни хоҳлади”

Кеча “Олмалиқ” “Нефтчи”га қарши назорат баҳсини ўтказиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндан кейин “Олмалиқ” бош мураббий Игорь Шквирин сайтимизга интервью берар экан, сербиялик легионер Александр Алимпиевичнинг клубдан кетганига ўз муносабатини билдириб ўтди.

-   Игорь Анатольевич, мавсумнинг иккинчи ярмига тайёргарлик қандай кетмоқда?
-   Ҳаммаси режа асосида. Дастлаб тоғда машғулот олиб бордик. Кейин пойтахтга тушиб ўртоқлик учрашувларини бошлаб юбордик. Ҳозирча иккита назорат баҳси ўтказдик: “Машъал” ва “Нефтчи”га қарши.

-   Биринчи даврада яхши ўйин кўрсатган Александр Алимпиевич нима учун жамоадан кетди?
-   Унинг ўзи кетишни хоҳлади. Унга биздаги муҳит ва футбол ёқмади деб ўйлайман. Хуллас, Алимпиевич “Олмалиқ”қа мослаша олмади ва биринчи даварадан кейин жамоа билан хайрлашди.
 
-   Агар ўзида хоҳиш бўлганида уни олиб қолган бўлармидингиз?
-   Албатта. Бундай футболчини ҳар қандай мураббий ўз жамоасида кўришни хоҳлайди.

-   Шерзод Ҳакимов биринчи даврада тўртта гол урган бўлишига қарамай, у ҳам клубни тарк этди.
-   Шерзодни ўзимиз қўйиб юбордик. У биринчи даврада тўртта гол ургани билан бизни унчалик қониқтирмади.

-   Шавкат Муллажоновнинг “Локомотив”га ўтиб кетиши нима билан боғлиқ?
-   Шавкат йил бошида ярим йиллик шартнома тузганди. Ўша муддат тугади ва у ҳам бошқа клубга кетди.
 
-   Жамоага қўшилганлар ҳақида нима дея оласиз?
-   Евгений Гоголь қайтиб келди, шунингдек латвиялик ҳимоячи Виталис Смирновс кўрикдан ўтмоқда. Жаҳонгир Жиямуродов билан Исломбек Исоқжонов ҳам “Олмалиқ”да қоладиган бўлишди.

Х.Холиқов суҳбатлашди.  

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика