RU

Последние новости

08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  3 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  15 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  4 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  5 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  4 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  1 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  3 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  1 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1

Игорь Сергеевнинг хет-триги "Пахтакор"га ғалаба келтирди Новости

Игорь Сергеевнинг хет-триги "Пахтакор"га ғалаба келтирди

Олий лиганинг 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бухоро" учрашувида мезбонлар ишончли ғалабани тантана қилишди.
Олий лига, 3-тур.

«ПАХТАКОР» – «БУХОРО» 3:1
3 апрель 2015. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: М.Мухамедов, Т.Гайнулин, С.Шоюсупов, Д.Мухторов.
Назоратчи
: Р.Серазетдинов.
Голлар
: Сергеев (8, 53, 56), Абибуллаев (10)

"Пахтакор"
: Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Егор Кримец (с), Аднан Ораховац, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев (Кахи Махарадзе, 46), Владимир Козак, Станислав Андреев (Баҳодир Пардаев, 76), Шерзод Каримов, Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев
Захира
: Никита Рибкин, Мурод Холмуҳаммедов, Наврўзбек Алимов, Анвар Солиев.

"Бухоро"
: Фарруҳ Турдиалиев, Саидкомил Акбаров, Вадим Кравческу, Евгений Кочнев (Жамолиддин Убайдуллаев, 59), Суҳроб Неъматов (с) (Жамшид Ҳасанов, 67), Виталий Плэмэдалэ, Отабек Исроилов, Отабек Нарзуллаев, Дилявер Абибуллаев, Богдан Хауши, Ахрор Умаржонов (Зайниддин Тожиев, 72)
Захира
: Александр Корнейчук, Вячеслав Пономарёв, Равшан Аслонов, Ислом Холиқов.
Огоҳлантиришлар
: Вадим Кравческу (7), Саидкомил Акбаров (29)
 

                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                           
ЯНГИЛАШ



- УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!


90` Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.



Учрашув қаҳрамони - Игорь Сергеев!





83`
Владимир Козакнинг жарима зарбасидан йўллаган тўпи ноаниқ кўриниш олди.


81`
Ўйинни стадиондан туриб 1103 нафар ишқибоз томоша қилиб бормоқда.


79` Хавфли вазият!!!!!!!!! Кахи Махарадзе?!?!?!
Грузиялик футболчи ҳозир барча ишни аъло даражада амалга оширди! Рақиб дарвозабонигача алдаб ўтди ва бўш қолган дарвозага зарба беришни анча чўзиб юборди. Натижада Махарадзе тўпни ўзига яхши тўғирлаб олиб зарба бергунича рақиб ҳимоячилари дарвоза чизиғи олдига етиб келишди ва Кахининг аниқ зарбасини чизиқ устидан бартараф этишди.


78`
Учрашув вазиятларсиз давом этмоқда.


76`
Ўзгариш. "Пахтакор". Станислав Андреев ўрнига Баҳодир Пардаев чиқди.


74`
"Бухоро" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бироқ ушбу стандарт вазияти меҳмонларга наф келтирмади.


72`
Ўзгариш. "Бухоро". Аҳрор Умаржонов ўрнига Зайниддин Тожиев тушди.


70`
Учрашув темпи бироз пасайди. Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.


68`
Даврон Ҳошимовнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.


67`
Ўзгариш. "Бухоро". Суҳроб Неъматов ўрнига Жамшид Ҳасанов майдонга тушрилди.


65`
"Бухоро" футболчиларида олдинги чизиқда ижодкорлик етишмаяпти.


63`
"Бухоро" ҳам вазиятни тенглаштириш мақсадида олдинга қараб бормоқда.


61`
Кахи Махарадзе ва Жалолиддин Машарипов майдонга тушганидан сўнг майдон эгаларининг ўйини анча кучайди.


60`
Иккинчи бўлимда "Пахтакор" рақибини жарима майдончаси ичига "бўғиб" қўйди.


59` Ўзгариш. "Бухоро". Евгений Кочнев ўз ўрнини Жамолиддин Убайдуллаевга бўшатиб берди.



56` ГОООООООООООООООООООООООЛ! ИГОРЬ СЕРГЕЕВ! "Пахтакор" чап қанотдан ҳужум ташкил қилди. Станислав Андреевнинг жарима майдончаси ичига ерлатиб берган тўпини Игорь Сергеев тўхтатмасдан дарвозага йўллади ва учрашувдаги ўз хет-тригини нишонлади, 3:1!


55
` Ўзгариш. "Пахтакор". Шерзод Каримов ўрнига Жалолиддин Машарипов тушди.


53` ГОООООООООООООООООООЛ! ИГОРЬ СЕРГЕЕВ! Шерзод Каримовнинг бурчакдан ошириб берилган тўпини Игорь Сергеев боши билан дарвозага тўғирлаб қўйди, 2:1!



"Бухоро" футболчилари "Пахтакор"нинг қувончини узоқ чўзилишига йўл қўйишмади



"Пахтакор" футболчиларининг голдан кейинги қувончи


49`
"Пахтакор"нинг ҳужумини Фарруҳ Турдиалиев бартараф этишга эришди.


48`
Жамоалар навбати билан ҳужумга ўтишди. Лекин масала зарба беришгача бормади.


46` Ўзгариш. "Пахтакор". Акбар Исматуллаевнинг ўрнига Кахи Махарадзе майдонга туширилди.


46`
Иккинчи бўлим бошланди!


- Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!



45` Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.


44`
Александр Мерзлияковнинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини Станислав Андреев боши билан дарвозага йўллади. Фарруҳ Турдиалиев ўз ўрнида.


42`
Бурчак зарбаси мезбонларга самара келтирмади. Кейинги ҳужумда эса Игорь Сергеев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани қайд этилди.


41`
Майдон эгаларининг кетма-кет ҳужумлари давом этмоқда. Чап қанотдан Станислав Андреевнинг жарима майдончаси ичига оширган тўпини ҳимоячилар бартараф этишди. Бурчак тўпи.


40`
"Пахтакор" биринчи бўлим сўнггига келиб ўз ҳужумлари сонини оширди ва уларнинг ҳужумлари анча кескинлашди.


38` Хавфли вазият!!!
"Бухоро" ҳимоячиси қўпол хатога йўл қўйди ва Игорь Сергеев дарвозабон билан деярли яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Лекин Сергеев ушбу имкониятдан унумли фойдалана олмади. Фарруҳ Турдиалиев ўз постини яхши қўриқлади.


36`
"Пахтакор" ҳудудий устуникка эга. Тўп назорати ҳам тўлиқ мезбон жамоа вакилларида.


34`
"Бухоро"нинг кам сонли ҳужумларидан бири якунига етмай қолди.


32`
"Бухоро" ҳимоячиси Евгений Кочнев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани учун меҳмонларнинг ҳужуми тўхтаб қолди.


30`
Белгиланган жарима зарбасидан мезбонлар унумли фойдалана олишмади.


29`
Саидкомил Акбаров Игорь Сергеевни қоидани бузган ҳолда тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.


27` Хавфли вазият!!!!!!
Игорь Сергеев қулай вазиятга чиқиб борди ва тўпни дарвозабонни устидан ошириб ташламоқчи бўлди. Бироқ бу вазиятда Фарруҳ Турдиалиев яхши ҳаракат қилди ва тўпни қайтарди. Қайтган тўпни эса бўш қолган дарвозага Владимир Козак йўллай олмади. Аниқроғи сўнгги паллада ҳимоячи тўпни дарвоза чизиғи устидан қайтариб қолишга муваффақ бўлди.


25`
Ўйин сурати бироз пасайди. Хавфли вазиятлар деярли содир этилмаяпти.


23`
"Бухоро" аста-секин ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштиришга эришмоқда.


21`
Шерзод Каримов ўнг қанот бўйлаб юриш қилди ва тўпни жарима майдончаси ичига оширди. Бу вазиятда Фарруҳ Турдиалиев чаққон ҳаракат қилди ва тўпни ушлаб олди.


19`
Андреев майдонга қайтди. Ўйин давом этмоқда.


18`
Станислав Андреевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.


16`
Ўйин асосан "Бухоро" жарима майдончаси атрофида кечмоқда. Ташаббус "Пахтакор" қўлида. Бироқ меҳмонларнинг қарши ҳужумлари қандай хавфли эканлигини биринчи ҳужумда кўрдик.


14`
Жамшид Искандеровнинг жарима зарбасидан йўллаган тўпини Фарруҳ Турдиалиев қийинчилик билан бўлсада бартараф этди.


12`
"Бухоро" "Пахтакор"га жуда тезлик билан жавоб қайтара олди. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, меҳмонларнинг биринчи ҳужумлариёқ гол билан якунланди.


10` ГООООООООООООООООООООООООООЛ! Дилявер Абибуллаев! Жарима ташқариси туриб Дилявер Абибуллаев тўпни дарвозага йўллади, бу вазиятда Лобанов вазиятни тўғри баҳолай олмади ва ҳисоб тенглашди, 1:1!



9` Жарима зарбасидан сўнг "Бухоро" жарима майдончаси ичида меҳмонлар ҳимоячилари Егор Кримецни бўш қолдиришди. Кримец яқин масофадан тўпни дарвозага йўллади, бироқ ҳимоячи сўнги паллада тўпни бартараф этди. Қайтган тўпни эса Сергеев бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди, 1:0!



8` ГООООООООООООООООООЛ! ИГОРЬ СЕРГЕЕВ!



8`
Вадим Кравческу ҳакам томонидан огоҳлантирилди.


7`
Вадим Кравческу Станислав Андреевни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Жарима тўпи.


5`
Станислав Андреевнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.


4`
Жамшид Искандеров тўп узатиш билан Шерзод Каримовни қулай вазиятга чиқариб юборди. Бироқ Каримов бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.


3`
"Пахтакор" бурчак тўпини амалга оширди. Иккинчи қаватда меҳмонлар ҳимоячилари яхши ҳаракат қилишди ва хавфни бартараф этишди.



2`
"Пахтакор" ҳужумкорлик билан ўйинни бошлади. Дастлабки стандарт вазиятини айнан мезбонлар амалга оширди.


- УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!



- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда


- Учрашув соат 18:00да бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика