RU

Последние новости

22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  0 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  30 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  1 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  2 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  1 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   5 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  9 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  11 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  2 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13

Игорь Сергеев - тўртинчи бор "Пахтакор" тўпурари Новости

Игорь Сергеев - тўртинчи бор "Пахтакор" тўпурари

2017 йилги мавсумда рақиблар дарвозасини 13 марта ишғол этган Игорь Сергеев жамоа тўпурарига айланди.

Ҳужумчи "Пахтакор" таркибида чемпионат учрашувларида 122 беллашувда 64 гол уришга эришди. Жорий мавсум 13 голдан 3тасини пенальтидан киритди.

Сергеев яна икки тўп киритилишида жамоадошларига сўнгги пасни берган ҳолда иштирок этган. Бир учрашувда у ўртача 2,4 мартадан рақиблар дарвозасига зарба берган. Тўп оширишларининг аниқлиги 78 фоиздан иборат бўлди. Бир ўйинда ўртача ҳужумда 16 яккакурашдан 7тасини муваффақиятли якунлади.

Сергеев 4-марта чемпионат доирасида "Пахтакор" тўпурарига айланди. У 2014 йилдан буён клуб тўпурарига айланмоқда. Кетма-кет тўпурарга айланиш борасида у Биродар Абдураимов (1971-1973), Андрей Якубик (1980-1982) ва Игорь Шквирин (1998-2000) кўрсаткичларини ортда қолдирди. Мутлоқ рекорд Геннадий Красницкийга тегишли бўлиб, у 1963-67 йилларда кетма-кет 5 бор жамоа тўпурарига айланган.

Умумий ҳисобда ҳам рекорд Красницкийга тегишли. Ўзбекистоннинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси жами 10 марта "Пахтакор" тўпурари деган номга эга чиққан. Биродар Абдураимов эса 5 марта турли йилларда жамоа тўпурарлигини қўлга киритган.

Рейтинг: -273   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика