RU

Последние новости

15:35"Ирқчиликни оқлаб бўлмайди!" — Зеедорф Моуриньюнинг Винисиус ҳақидаги гапларини хато деб атади  1 15:01"Бу ЖЧни Месси ютган, сен эмас!" — Снейдер Отамендининг Винисиусга қилган қилиғини масхара қилди  3 14:58Ўзбекистон Суперлигаси тарихидаги энг ёш мураббийни биласизми?  4 14:15"Моуринью — иккиюзламачи!" — Каррагер Винисиусни ҳимоя қилиб, Жозенинг "эски гуноҳлари"ни эслатди  11 14:01"У ўйнаган ҳар бир стадионда нимадир содир бўлади!" — Моуринью Винисиуснинг хулқ-атворини танқид қилди  11 13:35"Ҳакамда рўйхат бор эди!" — Моуринью "Реал" билан ўйиндаги четлатилиши ва ҳакамларнинг "ўйини" ҳақида гапирди  26 13:12"Бенфика" ходимлари "Реал" кийиниш хонасига бостириб киришга уринган экан  25 13:10Ўзбекистон Суперлигаси учун Fantasy Football ишга тушди  2 12:36Расман: "Хоразм" сафига сенегаллик ҳужумчи келиб қўшилди  1 12:24Хвича Анрининг антирекордини такрорлади! ПСЖ эса Монакода ғалаба қозонди  2 11:45"Бенфика" президенти Руй Кошта "Реал" вакили билан жанжалда иштирок этди  12 11:34Назорат учрашувлари. "Андижон" мағлубият, "Сурхон" ғалаба, "Бунёдкор" дуранг билан Туркия йиғинини якунлади  0 11:20Моуринью учун "Реал" ноқулай рақибга айланмоқда: "Special One"да 7 ўйинда 5 та мағлубият  0 10:48"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди  6 10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  16

Игорь Сергеев: "Сунъий майдон катта муаммо бўлмайди деган умиддаман" Новости

Игорь Сергеев: "Сунъий майдон катта муаммо бўлмайди деган умиддаман"

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарликни бошлади.

Бугундан Тошкентда йиғинга киришган терма жамоамиз ихтиёрига легионерларимиз ҳам келиб қўшилмоқда. Таиланднинг "Патум Юнайтед" клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев бўлажак ўйинлар олдидан фикрларини билдириб ўтди.

- Терма жамоа йиғини бошланди. Муҳим учрашувлар олдидан тайёргарлик қандай кетмоқда?

- Бугун йиғилдик. Терма жамоадаги атмосфера аъло даражада. Расмий ўйинларга тайёргарликни бошлаймиз. Жанговар руҳиятдамиз.

- Рақибларимиз Туркманистон ва Эрон ҳақида гапириб ўтсангиз. Ўзингиз ҳам ушбу терма жамоаларга қарши кўп маротаба ўйнагансиз.

- Эрон кучли терма жамоа эканлигини ҳаммамиз биламиз. Эрон қарши учрашувда 100 фоиз эмас, 1000 фоиз иштиёқ билан ўйнаш керак. Туркманистонга келадиган бўлсак, улар ҳам яхши жамоа. Биз меҳмонда ўйнаймиз ва у ердаги майдон сунъий қопламага эга. Рақиблар ҳақида кўп гапириш мумкин, аммо биринчи навбатда ўзимиз руҳий ва жисмоний томонлама тайёр бўлишимиз керак. Ташқи факторларга эътибор бермасдан тайёргарлик кўришимиз зарур.

- Сунъий майдон ҳақида гапирдингиз. Ҳужумчи учун сунъий қопламада футбол ўйнаш қанчалик қийин.

- Мен уч мавсум Қозоғистон чемпионатида тўп тепдим. Қозоғистон чемпионатидаги 70 фоиз стадионлар сунъий майдонга эга. Тўғри сунъий қопламада ўйнаш ноқулай, аммо мен учун бу янгилик эмас. Қолган футболчиларга қанчалик қийин бўлади билмадим. Ҳозир "Жар"да табиий майдонда шуғулланмоқдамиз. Бу тўғри қарор, сабаби анча салқин тушиб қолди. Жароҳат олиш хавфи кўпроқ. Сунъий майдон катта муаммо бўлмайди деб ўйлайман. Биз барчамиз профессионаллармиз ва ушбу шароитга тез кўникиб кетишга ҳаракат қиламиз.

- Таиланд чемпионати ҳақида гапириб ўтсангиз. Клубингиз ва Таиланд чемпионати қай даражада экан?

- Янги клубим менга ёқяпти. Таиланд чемпионати бундай даражада бўлишини кутмаган эдим. Барча шароитлар яратилган. Мен у ерга ўтганимга бор йўғи 6 ой бўлди. Ҳали тўлиқ хулосага келишга улгурмадим. Дастлабки таассуротларимдан келиб чиқиб айта оламанки, Таиланд чемпионатининг даражаси ўзимизнинг Суперлигадан кам эмас.

- Қозоғистон чемпионатида икки мавсум аввал чемпион бўлган эдингиз. Бу мавсум эса Бобир Абдиҳолиқов Қозоғистон чемпионатида ғолиб бўлди. Бобурга Қозоғистон чемпионати ҳақида нималарни маслаҳат бера оласиз?

- Мен Бобурни табриклайман. Фақатгина Бобур эмас, ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров ҳам чемпион бўлди. Мен улар учун хурсандман ва омад тилайман. Ғолибларни баҳолаш нотўғри, улар чемпион бўлишди. Шунинг ўзи етарли.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика