RU

Последние новости

12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  1 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  2 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  0 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  8 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  7 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   11 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  5 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  16

Игорь Сергеев: “Чемпионлик биз учун орзу эмас, эришса бўладиган мақсаддир” Новости

Игорь Сергеев: “Чемпионлик биз учун орзу эмас, эришса бўладиган мақсаддир”

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати старти олдидан Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев билан интервью уюштирди.

Сергеев суҳбат давомида жамоа олдидаги вазифалар, рақиблар ва жамоанинг тайёргарлиги борасида тўхталиб ўтди.

“Осиё чемпионатидага энг асосий мақсадимиз — Олимпияда ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш. Шу билан биргаликда, албатта, биринчи ўрин учун ҳам курашамиз. Рақибларимиз жуда кучли. Яман терма жамоаси Осиё чемпионатларининг доимий иштирокчиси эмаслигига қарамай, мен бу жамоага қарши ўйнаганман ва уларнинг қандай кучга эга эканини яхши биламан. Умуман олганда, чемпионатда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ”.

“Мусобақадаги илк рақибимиз — Жанубий Корея турнирдаги энг кучли жамоалардан бири. Аммо ҳар қандай кучли рақибнинг ҳам ожиз томонлари бўлади. Ўйлайманки, биз уларнинг мавжуд камчиликларидан унумли фойдалана оламиз. Умид қиламанки, ғалаба биз томонда бўлади. Ироқликларга келадиган бўлсак, бу жамоанинг кучли жиҳати — улар узоқ йиллардан бери бирга ўйнаб келишади. Ўсмирлар, ёшлар ўртасидаги чемпионатларда ҳам бу жамоанинг таркиби деярли ҳозир олимпия терма жамоасига аъзо бўган футболчилардан иборат эди. Аммо биз уларнинг ҳам ўйинларини жуда яхши ўрганиб чиққанмиз. Кучли ва кучсиз жиҳатларини биламиз. Энг асосийси — ҳар бир ўйинда яккакурашларда устунлик қилиш, бор кучимизни ишга солиш ва мураббий кўрсатмаларини бажариш, деб ҳисоблайман”.

“Катта мусобақаларда қатнашиш тажрибаси, албатта, ёрдам беради. Лекин бу ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас, барибир. Жамоада бу тажрибага эга бўлмаган йигитлар ҳам бор ва мен бу нарса уларга ҳалал беради, деб ўйламайман. Тажриба ўйиндаги айрим эпизодларда, тезда қарор қабул қилиш лозим бўлган вазиятларда қўл келади. Энг муҳим паллада вазиятларни совуққонлик билан ҳал қилишда тажриба намоён бўлади. Бошқа томондан, олимпия терма жамоаси сафида Осиё чемпионатида қатнашиш ҳам мен учун янги бир тажриба. Бу ерда ҳам нимадир ўрганишим ва кейин бу миллий терма жамоа сафидаги ўйинларда ҳам қўл келиши мумкин”.

“Жамоага тўлиқ ишонаман. Бу йигитлар ушбу ёшдаги футболчилар орасида Ўзбекистонда энг кучлиларидир. Агар йигитлар бор имкониятларини ишга солса, чемпионлик — орзу эмас, эришса бўладиган мақсад биз учун”.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика