Игало: "МЮ учун жонимни беришга ҳам тайёрман"
01 мар 2020 15:33
Новости
Игало: "МЮ учун жонимни беришга ҳам тайёрман"
"Ҳа, мен асосий таркиб учун курашяпман. Болалигимдаги орзуйим ушалди. Энди барчаси ўзимнинг қўлимда ва ҳаёт учун курашиш керак. "Манчестер Юнайтед" учун жонимни беришга ҳам тайёрман.
Машғулотларда юракдан ишлашда давом этяпман. Ўз савиямни янада ошириш учун машғулотлардан ташқари яна шуғулланяпман. Қачонки мени таркибга қўйишса, ўз кучимни тўлиқлигича ишлатаман.
МЮда барчаси зўр: ажойиб жамоадошлар, кийиниш хонасидаги ўзгача атмосфера.
Таркиб анчагина сифатли. Марсьяль жангга тайёр, у ҳар ўйинда гол уряпти. Бруну эса ўзининг аниқ паслари билан барчага ёрдамга шай, Дэн Жеймс ҳам жуда фаол. Дарвозабонлардан тортиб, ҳужумчиларга қадар ҳамма бир хилда ишламоқда.
Ажойиб ҳолатни сақлаб қолиш учун тинмасдан ишлаш, ғалабаларга эришиш ва ҳар бир ўйинда қаттиқ курашиш керак", - деди Игало.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии