RU

Последние новости

17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  1 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  0 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  1 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  9 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  9 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  10 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  3 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10

Ифеани Ифеани: "Ҳакамлар хато қилса, тарафини олишади. Биз-чи? Биз ҳам инсонмиз ва хато қиламиз" Новости

Ифеани Ифеани: "Ҳакамлар хато қилса, тарафини олишади. Биз-чи? Биз ҳам инсонмиз ва хато қиламиз"

"Қизилқум"нинг нигериялик легионери Ифеани Ифеани билан интервью.

- Ифеани нега айнан яна Ўзбекистонга қайтишни хоҳладингиз?

- Аввало, Ўзбекистонда футбол юқори савияда. Бундан ташқари, Осиёда ўзбек футболининг ўрни олдинги қаторларда туради. Қолаверса, олдинги сафар келган пайтимдаги чемпионатдан ҳозирги бўлаётган Суперлига орасида одамни ҳайратга соладиган даражада ўзгаришлар бўлган. Шу сабабли ҳам қайтдим. Яна бир қайтишимга асосий сабаб, "Қизилқум" жамоасидан кетган мураббий Асрор Алиқуловдир. У жудаям яхши инсон. Қолаверса, унинг футболдаги фалсафаси ва тактикалари менга ёқади. Менга таклифни айнан шу мутахассис берган ва мен бу таклифни рад этолмадим.

- Юртдошингиз Виктор Мбаома ҳам сиз орқали "Қизилқум" жамоасига келганми?

- Йуқ. Мен уни танимасдим. Сабаби мен Ироқ чемпионатида тўп тепганман. У эса Жазоирда фаолият олиб борган. Викторни фақатгина мавсумга тайёргарлик пайтида, машғулотларга келганда таниганман.

- Ҳамма жойда янграётган савол. Бу мавсумда "Қизилқум" жамоасига нима бўлмоқда? Натижалар ва карточкалар жуда ҳам кўпайиб кетди. Қолаверса, уларнинг иккитасини ўзингиз қабул қилиб олдингиз...

- Биласизми, "Қизилқум" жамоаси айни вақтда ўзгариш жараёнида. Бундай ўзгаришлар ва натижаларнинг пасайиши дунёдаги топ ва буюк клубларида ҳам бўлади. Мисол учун, мана Англянинг "Челси" жамоасида ҳам ҳеч нима ўхшамаяпти. Сабаби жамоа бутунлигича ўзгармоқда. Бизда ҳам худди шунақа жараён кечмоқда. Ўтган мавсумдаги таркиб деярли бутунлигича алмаштирилган. Шунинг учун ҳам мухлислардан фақатгина сабр қилишларини сўраб қолган бўлардик. Албатта, улар ўзлари хоҳлашгани ғалабаларимиз ҳали олдинда. Бунга биз астойдил ҳаракатдамиз. Қизил карточкаларга келадиган бўлсак, билмадим, ҳакамлар карточка кўрсатиш керак бўлмаган вазиятда ҳам футболчиларни огоҳлантирмоқда. Тўғри, уларни инсон хато қилади, деб тарафини олишди. Лекин биз-чи? Биз ҳам инсонмиз ва хато қиламиз. Агар таҳлил қилиб бир вазиятни кўриб чиқсак. Яъни Суперлига 2-туридан ўрин олган "Қизилқум" ва "Бухоро" жамоалари ўртасидаги учрашувда рақиб футболчиси менга қандай жароҳат етказганини кўришсин. Нега ўшанда ҳакам футболчини ҳаттоки оғзаки огоҳлантирмади. Адашмасам, ўйинда VAR ишлаётганди. Биласизми, бундай хатолар керак эмас. Яна ҳам билмадим.

- Ифеани "Қизилқум" жамоасининг олдинги мавсумларида сизнинг позициянгизда қандай футболчилар тўп тепганидан хабарингиз бордир. Шундай экан, мухлислар сиздан ҳам ана шундай ўйинларни кутишмоқда...

- Албатта, ҳаммасини биламан ва буни ҳис қилмоқдаман. Мухлислар эса бунга ҳақлидир. Мен ҳам улар истаётган ўйинни майдонда кўрсатишга бор кучим билан ҳаракат қилмоқдаман. Жамоамизнинг ашаддий мухлисларидан менга ишонишларини ва мен бу ишончни ажойиб ўйинларим билан оқлайман. Мен бунга ишонаман ва бу ишлар учун кучим ҳам етади.

- Сиз учун айни вақтда Суперлигада топ-даражада ўйин кўрсатаётган футболчи ким?

- Шубҳасиз, "Пахтакор" жамоаси футболчиси Драган Черан. Унинг ақлли ўйинлари ва голлари жамоаси учун анчагина фойда келтирмоқда.  


Шоҳруҳ Мейлихолов суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика