RU

Последние новости

02:00Камбек! 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётган "Милан" ғалаба қозонди ва Суперкубок эгасига айланди  15 01:32Навбат "Барселона"га келгандами? RFEF дагилар рўйхатдан ўтказиш қоидаси эскирган деб ҳисоблашмоқда  0 00:58Испания Кубоги. "Реал" меҳмонда 5та гол урди  3 23:37"Шўртан" "Металлург"нинг икки вакилини ўз сафига қўшиб олди  1 22:52Қирол Кубоги. Отабек Шукуров ўз ҳисобига ассист ёздириб қўйди, аммо жамоаси мағлубиятга учради  0 22:40Акбар Ўктамов - ОКМК футболчиси  0 22:24Шерзод Комилов "Сурхон"га ўтди  0 22:01ФарДУни Сергей Лебедев бошқаради  8 21:47"Реал Мадрид" асосий таркибни эълон қилди  7 21:24"Сўғдиёна" Дубайда қайси жамоаларга қарши назорат ўйини ўтказади?  2 19:56Ансу Фати яна ижарада ўйнашга рози  7 19:30"Ливерпуль" Дарвин Нуньесни сотишга тайёр  3 19:03Расман: Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан шартномасини узайтирди  5 18:39"Манчестер Юнайтед" Рэшфордни Хвичага алмаштирмоқчи  9 18:13"Айтишларича, "Реал"га йўл оларкан, лекин ҳимоядаги бундай ўйини билан у "Транмер Роверс"га ўтади"  1

Ички ҳиссиёт. Бугун Тошкентда "суғур куни" бўладими? Новости

Ички ҳиссиёт. Бугун Тошкентда "суғур куни" бўладими?

Ҳар қандай нарсанинг ибтидоси бўлгани каби интиҳоси яъни якуни ҳам бор.


Бунедкор

Андрия Филипович - 35', Усмонали Исмоналиев - 78'

Суперлига. Тур 26

30/11/2024, 15:00

0
:
2
Завершен

Пахтакор

45'
90'
10'  Бобурбек Юлдашев (Александр Зевадинов)
35'  Андрия Филипович
35'  Асадбек Рахимжонов
78'  Усмонали Исмоналиев


Бугун Суперлиганинг 2024 йилги мавсумига расман якун ясалади. Одатда сўнгги турларга келиб барча нарса кундек равшан бўлиб улгурган, шу боис ўйинлар расмиятчилик мақомини оларди. Лекин бугунги учрашувларнинг барчасида интрига сақланиб қолинган. Бизни 1 та эмас, 2 та дерби кутмоқда. Улардан бири Тошкент дербисидир. "Бунёдкор" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади. Бу ўйин "шерлар" учун ҳеч қандай аҳамиятсиз бўлсада Суперлигада қолиш масаласини тўлиқ ҳал қилмаган "қалдирғочлар" учун муҳимлилик даражаси юқори. 

Кайфиятсиз "Пахтакор"

Сўнгги ўйинларда "Пахтакор"нинг кайфияти чоғ эмас. Совринли ўринлар учун курашни бой берди. Боз устига Шацких ва Черан, Собирхўжаевнинг жамоада йўқ бўлиб қолгани четдан шубҳаларни янада оширди. Жамоа сўнгги 5 та учрашувнинг фақат 2 тасида 3 очкони қўлга кирита олди. 3 та ўйинда мағлуб бўлди. Бу борада жамоа Суперлиганинг 10-жамоаси бўлиб турибди. Улар сўнгги бор 31 октябрь куни "Андижон"ни таслим қилган. 25-турдан сўнг чемпионатни медалларсиз тугатиши аниқ бўлган "Пахтакор" 8 йил олдинги антирекордини такрорлади. 2016 йил клуб мавсумни 5-ўринда якунлаган. Эртага ғалаба қозонилган тақдирда фақат 1 поғона кўтарилиш имкони бор, холос. Бу эса ҳеч нарсани англатмайди. Бугун футболчилар босимсиз ҳаракат қилишади ва мухлислар учун мавсумни тугатиб қўйишади, тамом. Черан учун эса хайрлашув учрашуви бўлмайди. Бу мавзуга нуқта қўйдик. Мотивация эса майдон эгалари томонида. 


Иккинчи даврада иштаҳаси очилган "Бунёдкор"

"Бунёдкор" Илёс Зейтуллаев қўл остида иккинчи даврада биринчисига қараганда мазмунлироқ кўрина бошлади. Ёзги трансферлар вақтида ҳам сифатли селекцияни амалга ошира олди. Сўнгги 10 та ўйинда "қалдирғочлар" 16 очко жамғарди, охирги 5 та баҳсда эса фақат 1 бор мағлуб бўлди. 2 та дуранг, 2 та ғалаба. Айниқса, "Олимпик" устидан қозонилган ютуқ Суперлигада қолиш йўлида асқотиши турган гап. Юқорида сифатли трансферлар ҳақида гап борди. Андрия Филипович деган номга кўп бор тўхталмоқдамиз. Жамоанинг асосий фигурасига айланиб бўлган хорватиялик легионер 12 та ўйинда 4+4=8 кўрсаткичини қайд этди. У гол урган ёки узатма қайд этган баҳсларда жамоаси мағлубиятга учрагани йўқ. Дарвоза чизиғидаги муаммолар Ҳамидулло Абдунабиев орқали барҳам берилди. Гарчи у биринчи даврани "Олимпик"да ўтказган бўлсада, "Бунёдкор"га тезда мослашиб кетди. Дарвозабонлар статистикасида у 60 та сейв билан кучли учликда бормоқда. Бир нечта ўйинларда жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Сифатсиз трансфер дея қаралган Луис Качоррига мослашиш учун вақт талаб этилди. Кейинчалик ўзини кўрсатишни бошлади, мураббийлар унга 11 та баҳсда имконият беришди ва бу ўйинларда Италияда туғилган албаниялик ҳужумчи 3 та гол 1 та ассист муаллифига айланди.



Ўзаро учрашувлар ёхуд "суғур куни" 

Шу кунгача жамоалар Суперлига доирасида 37 маротаба тўқнаш келишган. Бу ўйинларда устунлик "шерлар" томонида 15 ғалаба. "Бунёдкор" 13 та ўйинда зафар қучган. 9 та беллашувда муроса кўчаси танланган. Қизиқ ҳолат, 5 йилдан буён жамоалар ўртасидаги мавсумдаги 1 та ўйин 3:2 ҳисобида "Бунёдкор"нинг ғалабаси билан якунланмоқда. Суғур куни давом этадими?

27.11.2019. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 2:3

05.11.2020. "Бунёдкор" - "Пахтакор" 3:2

27.11.2021. "Бунёдкор" - "Пахтакор" 3:2

29.06.2022. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 2:3

01.12.2023. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 2:3

30.11.2024 ?

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

   
30 ноя 19:18:49
Sayfuddinovich86
Qiziq ... hamma o‘yinlar oxirgi turlarga to‘g‘ri kelgan ekan. Mabodo, kimgadir ochko kerak bo‘lib qolsa (qora kunga) deb oldindan rejalashtirilganga o‘xshaydi ;>)
   
30 ноя 12:52:17
Liverol Motor Oil
Қисқаси тотал!
Бизнинг чемпионат дунёдаги энг зур чемпионат!
Яшасин Суперлига!
Олға!
   
30 ноя 11:00:47
O'zbek futboli XD
Bugun Bunyodkordan g'alaba kutamiza!
Bugungi oxirgi turda Andijon, Qizilqum , va Dinamo mag'lub bo'ladigan bo'lishsa Bunyodkor Paxtakorni yutsa 8 o'rinda tugatadi.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика