RU

Последние новости

17:49Кристофер Нкунку муҳим ўйинларда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани туфайли "Челси"дан кетмоқчи  0 17:25Харри Кейн "Тоттенхэм"га қарши курашади  0 17:00"Ливерпуль" "Бавария" шартнома имзоламоқчи бўлган немисни илиб кетишга яқин  2 16:39Месси Аргентинанинг июнь ойидаги ўйинлари учун таркибга киритилди  1 16:06"Милан" ҳимоячиси "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди  1 15:40"Барселона" келаси мавсумда "Камп Ноу"га қайтишни режалаштирмоқда  6 15:13"Милан" Итальянони бош мураббийлик учун номзод сифатида кўрмоқда  1 14:46Палмер наздида дунёнинг энг яхши футболчиси ким?  13 14:22"Футбол олами". Хайр, "Насаф". Қойил, "Лочин". Ўзбекистон кубогида 4 та гуруҳ ўйинлари тугади  0 14:05Родри Мадрид фахрий медали билан тақдирланди  2 13:38"Челси" Англия терма жамоаси аъзосини кузатмоқда  0 13:11"Барселона" Шенснига ўринбосар қидирмоқда  6 12:43"Бавария" етакчиларидан бири билан шартномани узайтиришга тайёр  1 12:17Рубен Аморим: "Финалга тайёрланишнинг энг яхши усули – "Челси"га қарши ўйнаш"  4 11:42Хёйсен яқин соатларда "Реал"да тиббий кўрикдан ўтади  23

Иброҳимов юбилей ўйинида гол урди Новости

Иброҳимов юбилей ўйинида гол урди

Кеча олий лига 23-тури доирасида “Бунёдкор” меҳмонда “Гулистон”ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувнинг 3-дақиқасида Анвар Бердиев ҳисобни очган бўлса, 67-дақиқада Жавлон Иброҳимов гулистонликлар дарвозасига иккинчи тўпни киритди. Ўйиннинг сўнгги ўн дақиқалигида мухлислар яна иккита гол гувоҳи бўлишди. Олександр Пишур гол уриб ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Лекин асосий вақт якунланишига уч дақиқа қолганида Мўйдин Мамазулунов ҳисобдаги фарқни қисқартирди ва якуний натижа 1:3 бўлишини таъминлади.

Ушбу учрашув “Бунёдкор” ярим ҳимоячиси Жавлон Иброҳимов учун алоҳида аҳамият касб этди. 8-рақамли “стоппер” гулистонликларга қарши баҳсда ўзининг “қалдирғочлар” сафидаги юбилей – 100-учрашувини ўтказди. Эътиборлиси, Жавлон Иброҳимов ўзининг тарихий ўйинида рақиб дарвозасини ишғол қилишни уддасидан чиқди.

Иброҳимов “Бунёдкор” сафида Ўзбекистон чемпионатида 65та, кубогида 14та ҳамда Осиё Чемпионлар лигаси турнирининг 21та учрашувида майдонга тушган. Шу ўйинларда рақиблари дарвозасини 8 бор аниқ ишғол қилган. Уларнинг 6таси олий лига ўйинларига тўғри келса, Ўзбекистон кубоги ва ОЧЛ баҳсларида бир маротабадан гол урган.

Юбилей учрашув билан Жавлон Иброҳимовни муборакбод этган ҳолда унинг келгуси фаолиятига ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика