RU

Последние новости

15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  1 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  5 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  13 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  30 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7

Иброҳим Отахонов: “Жамоавий ўйин ғалабамиз омили бўлди” Новости

Иброҳим Отахонов: “Жамоавий ўйин ғалабамиз омили бўлди”

Олий лиганинг 16-туридан ўрин олган “Андижон” – “Пахтакор” (1:0) учрашувининг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлган Иброҳим Отахонов ўйин якунлангач ўз фикрларини билдириб ўтди.
Айтиш керакки, Отахонов “championat.asia” сайтининг рамзий терма жамоасидан ўрин олди.

- “Пахтакор”га қарши баҳсга фақат ғалабани кўзлаб чиққандик. Чунки мухлисларимиз муваффақиятли ўйинларни соғиниб қолишганди. Ҳамма йигитлар бир ёқадан бош чиқариб, астойдил мехнат қилди. Бу эса ғалабамиз омили бўлди. Таркибимизда яққол бир етакчи ўйинчи йўқ. Лекин ҳамма бир-бирини қўллаб-қувватламоқда. Иштиёқ ҳам юқори бўлди.

- Очиғини айтсам, “Пахтакор”дан бундан-да кучлироқ ўйин кутгандим. Тан олиш керак, аввалги “Пахтакор” билан ҳозиргисини фарқи бор. Айни дамда уларда асосан ёшлар ўйнамоқда. Лекин ўйини яхши шаклланган.

- Тур рамзий терма жамоасидан ўрин олишимни кутмагандим. Бу ҳақда жамоадошларим хабардор қилди. Албатта бундай эътирофдан хурсанд бўлдим. Келгуси баҳсларда ҳам жамоага қўлимдан келганича ёрдам беришга харакат қиламан – дейди Иброҳим Отахонов.

"Андижон" матбуот хизмати
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика