RU

Последние новости

21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  1 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  1 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  20 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  6 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0

Иброҳим Ибрагимов: "Мақсадим – "Пахтакор" билан яхши натижалар кўрсатиш" Новости

Иброҳим Ибрагимов: "Мақсадим – "Пахтакор" билан яхши натижалар кўрсатиш"

Ёзги трансфер ойнаси вақтида "Пахтакор" клубига қўшилган ярим ҳимоячи Иброҳим Ибрагимов кеча Championat.asia сайтига интервью берди.

"Халқ жамоаси ҳисобланган "Пахтакор"га ўтганимдан хурсандман. Олимпия терма жамоасидаги иштирокимизни якунлаб, янги клубимга қўшилдим. Бугун собиқ клубимиз "Олимпик"ка қарши ўйнадик ва шу орқали Ўзбекистон чемпионатига тайёргарликни давом эттирдик", - деди Иброҳим Ибрагимов.

- Жамоадаги муҳит қандай?

- “Пахтакор”даги муҳит аъло даражада, яхши кутиб олишди. Кўпчилик футболчилар таниш, тенгқурларим ҳам бор, акаларимиз ҳам бор. Бир оила бўлиб ҳаракат қиляпмиз.

- Бош мураббий билан гаплашиб олдингизми? У сизга нималар деди?

- Бош мураббий ва раҳбарият билан гаплашиб олдик. Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлиш, мамлакат кубогини ҳам қўлга киритиш керак. Элит Осиё чемпионлар лигасида ҳам максимал иштирок этишни мақсад қилганмиз.

- Шахсий мақсадларингиз қандай?

- Бу йилги мақсадим, аввало, “Пахтакор” билан яхши натижалар кўрсатиш. Яна бир мақсадим – Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаш. Келажакда эса Европанинг энг яхши клубларида тўп тепиш.



Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика