Ибрагимович ПСЖ спорт директорига айланмоқчи
03 дек 2021 11:01
Новости
Ибрагимович ПСЖ спорт директорига айланмоқчи
40 ёшли швециялик футболчи Париж жамоасида 2012-2016 йиллар давомида ҳаракат қилган.
"2021 йилнинг ёзида ПСЖга спорт директори бўлишимни таклиф қилдим. Носир Ал Ҳелайфига қўнғироқ қилдим ва таклиф қилдим: "Агар "Милан" билан шартномани узайтирмасам, ПСЖга ўтаман ва жамоангизни тартибга келтираман". Носир кулди, аммо "йўқ" демади.
Ҳозир ПСЖда 40 нафар ўйинчи бор, аммо ўйнамаётган бўлса ҳам уларнинг ҳеч бири кетишни хоҳламайди, сабаби у ерда жуда ҳам яхши. Мен клубда бўлганимда, бошқача бўларди. Мен сенга пул берсам-у, сен буни оқламасанг, қололмайсан", - дейди Ибрагимович.
40 ёшли шведнинг Милан клуби билан шартномаси 2021/22 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган. У жорий мавсум 12та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 2та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии