Ибрагимович: "Жароҳатим одамлар ўйлаганидан жиддийроқ эди"
20 ноя 2017 21:55
Новости
Ибрагимович: "Жароҳатим одамлар ўйлаганидан жиддийроқ эди"
«Манчестер Юнайтед» футболчиси Златан Ибрагимович тиззасидан олган жароҳати ҳақида гапирди.
"Агар одамлар менинг жароҳатим қай даражада эканлигини билганларида, шундай жароҳат билан ўйнаганимдан шокка тушардилар. Бу шунчаки тизза жароҳати эмасди. Лекин, мен бу ҳақида батафсил гапириб бермоқчи эмасман.
Мен тикланиш жараёнини тезлаштирмадим. Тартибга риоя қилдим. Яқинларим кунига 5-6 соат тартиб бўйича ишлаганимни билишади", - деди швециялик футболчи.
Комментарии