Ибрагимович: "Голим тарихга киради"
14 янв 2014 19:41
Новости
Ибрагимович: "Голим тарихга киради"
Швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимович ФИФАнинг йил якунларига бағишланган тадбиридан кейинги интервьюсида энг яхши деб топилган Англия терма жамоасига урган голи ҳақида гапириб ўтди.
"Ўйлашимча, бундай голнинг муаллифи совринга муносиб. Ҳа, бу тўп ўртоқлик учрашувида киритилди. Бироқ ушбу гол тарих саҳифаларидан ўрин олади. Одамларнинг ёдида узоқ вақтларгача қолиб кетади. Бошқа футболчилар эса шундай услубда дарвозани ишғол қилишга уриниб кўришади. Айнан мен мана шу голга муаллифлик қилганимдан хурсандман", деди Ибрагимович.
Комментарии