Ибрагимович фаолиятини якунлашдан қўрқади
23 мар 2022 20:46
Новости
Ибрагимович фаолиятини якунлашдан қўрқади
"Милан"нинг швециялик ҳужумчиси Златан Ибрагимович футболчилик фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлай бошлаганида ўз ҳис-туйғулари ҳақида гапирди.
"Фаолиятимни якунлаш борасида бироз ваҳима бор. Албатта, бирор-бир натижага эриша олсам, имкон қадар тўп тепишда давом этаман.
Футболда ҳис қиладиган адреналинни кейинчалик бошқа ерда ҳеч қачон ҳис қилмаслигимни биламан. Футболчиларнинг уйғониш, машғулотларга бориши, уйга қайтиши ва дам олиш учун режалаштирилган ҳолда олиб борилади. Бу жараён 20-25 йил давом этади.
Бир куни мен уйғонаман ва ҳеч қандай режа йўқлигини сезаман. Бу ғалати ҳиссиёт ҳисобланади.
Ўйлайманки, мени майдонда бошқа ўйинда кўрмаслигингиз сизни қаттиқ хафа қилади. Менинг майдондаги ҳаракатларимдан роҳатланинг, чунки бундай воқеани кейинчалик кўролмайсиз", - деди 40 ёшли футболчи.
Похожие новости
19:46
"We will be back". Златан Ибрагимович Арнольд Шварценеггер билан тушган суратини намойиш этди 6
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Комментарии