Ибрагимович дубль қилди. Бу А Серия рекорди ва ТОП-5да аср рекорди
21 ноя 2021 08:53
Новости
Ибрагимович дубль қилди. Бу А Серия рекорди ва ТОП-5да аср рекорди
"Милан" А Сериянинг 13-тури доирасида "Фиорентина"га ютқазиб қўйди (3:4).
Ўйинда миланликлар футболчиси Златан Ибрагимович иккита гол урди. 40 ёш 48 кунлигида гол урган Ибра бу орқали А Серияда дубль қайд этган ёши энг катта футболчига айланди. Шунингдек, XXI асрда ҳам ҳали бундай ёшда хеч ким ТОП-5 чемпионатларида битта ўйинда иккита гол урмаган.
Швециялик футболчи шунингдек Италияда ёши энг катта гол муаллифлари бўйича учинчи ўринга чиқиб олди. Лигада Алессандро Костакурта (41 ёш 25 кун) ва Сильвио Пиола (40 ёш 131 кун) гол урган энг ёши катта футболчилар ҳисобланади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии