RU

Последние новости

15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  0 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  7 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3

Ҳусниддин Ғофуров: "Олий лига жамоасига ўтмаслигим аниқ" Новости

Ҳусниддин Ғофуров: "Олий лига жамоасига ўтмаслигим аниқ"

Европадаги легионеримиз Ҳусниддин Ғофуров айни дамда Тошкентда бўлиб турибди.
Хабарингиз бор, 20 ёшли футболчи Сербиянинг "Явор" клуби аъзоси ҳисобланади. Яқинда фарғоналик ҳужумчини юртимизга қайтаётгани ва олий лиганинг бирор-бир клубига ўтиш ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида унинг ўзи билан боғланганимизда қуйидагиларни таъкидлади:

- Биласизми ҳозир Сербия чемпионатида танаффус. Биринчи давра ўйинлари ўз поёнига етган. Шу боис юртимга қайтиб келдим. Айни дамда Тошкентдаман. Кутилмаганда жароҳат олиб, сафдан чиққандим. Шундан кейин табиийки бир нечта машғулотларни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Ҳозир ҳаммаси яхши. Аввалги спорт формамга кириш учун ҳар куни ўзим якка тартибда шуғулланяпман. Сербияга янги йилда кетаман. Ўзбекистонга қайтиб, олий лига жамоасига ўтишим борасида мен ҳам эшитдим. Лекин бу миш-миш. Европада ўйнаш иштиёқи кучли. Шу боис яна "Явор"га қайтиб кетмоқчиман, - дейди Ғофуров.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика