RU

Последние новости

08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  0 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  2 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  16 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  5 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  22 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1

Ҳусайн Норчаев назорат учрашувларидаги қайси рақибнинг ўйин услуби "Ал Шабаб"га яқинроқ эканлигини айтди Новости

Ҳусайн Норчаев назорат учрашувларидаги қайси рақибнинг ўйин услуби "Ал Шабаб"га яқинроқ эканлигини айтди

"Насаф" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев "Ордабаси"га қарши учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида...

- Бугунги учрашув режадагидек ўтди. Ўртоқлик учрашувлари орқали ўзимизга юкламалар олишимиз ҳамда Чемпионлар лигаси доирасида "Ал Шабаб"га қарши бўлажак ўйинга тайёргарлик кўришни мақсад қилгандик. Ўйлашимча, бу жараён яхши ўтди. ЙИғин доирасидаги охирги учрашувда ҳам ғалаба қозондик, кайфиятимиз аъло даражада. "Ал Шабаб"га қарши баҳсда ҳам ғалаба қозониб, юртимизга ёруғ юз билан қайтишга ҳаракат қиламиз.

- "Ордабаси"нинг ўйин услуби, жисмоний тайёргарлиги Европа клублариникига ўхшаш экан. Бунга қандай муносабатдасиз?

- Тўғри, рақиб ҳимоячиларига эътибор берсангиз, уларда бўйдор ва бақувват ҳимоячилар йиғилган. Уларнинг футболи жисмоний куч ва тезликка таянган. 

- Анталиядаги йиғин доирасидаги умумий таассуротларингиз қандай бўлди?

- Бизга яхши рақиблар рўбарў келди ва учрашувлар ҳам кўнгилдагидек ўтди. Тайёргарлигимиз яхши ўтди, бунинг самарасини "Ал Шабаб"га қарши учрашувда гувоҳи бўласизлар. 

- Жамоа футболчилари назарий машғулотларда "Ал Шабаб" иштирокидаги учрашувларни кузатдими?

- Албатта, мунтазам кузатиб боряпмиз. Рақибни етарлича ўргандик. Мураббийларимиз уларга қарши тўғри тактика қўллай олади деб ўйлайман. 

- Назорат учрашувлардаги рақиблардан қай бирининг ўйин услуби "Ал Шабаб"га яқинроқ?

- Грузиядаги "Дила" клубининг ўйин услуби яқинроқ эди, назаримда. Чунки уларда техник жиҳатдан кучли ўйинчилар кўп эди. "Ал Шабаб"да ҳам айнан техникага таянган футболчилар бисёр. 

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика