Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум
01 сен 2025 18:02
Новости
Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов кеча "Манчестер Сити" сафида "Брайтон"га қарши учрашув пайтида ўзини ноқулай ҳис қилганди.
"Текширувлардан сўнг футболчимизнинг чап оёқ болдир мушагида кичик жароҳат борлиги аниқланган.
Дастлабки хулосаларга кўра, тикланиш муддати 2 ҳафтани ташкил этиши кутилмоқда. Шифокорларнинг тавсиясига биноан Ҳусанов CAFA Nations Cup турнирида иштирок этолмаслиги маълум бўлди", – дейилади ЎФА хабарида.
Аввалроқ Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юбориши аниқ бўлган эди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Комментарии